Ушбу ҳафта давомида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ва бошқа қатор муаллифларнинг китобларининг тақдимотлари видеоларини Сиз азизларга тақдим қиламиз, иншааллоҳ.

    Китоб ўқиш яхши. Лекин унинг нега ёзилгани, дунёга келиш тарихи, муаллифнинг китобда ёзолмаган, лекин у ҳақида айтадиган гапларини билиб ўқигани ундан ҳам яхши. Қўйилажак тақдимотларда ана шундай керакли маълумотлар берилган.

Ҳафта давомида қуйидаги тақдимотларни томоша қилишингиз мумкин:

1. «Навоийдан чу топқайлар навое» китоби

2. «Очиқ хат» ва «Кексаларни эъзозлаш» китоблари

3. Рамазон табриги ва «Бахтиёр оила» ҳамда «Мўминнинг қалқони» китоблари

4. «Қуръони Карим маънолари таржимаси» ва «Зуҳд ва ҳаё» китоблари

5. «Aқийдатут Таҳовия шарҳининг талҳийси» ва «Ҳадис ва ҳаёт» 19-жузи

6. «Олам ва одам, дин ва илм» китоби

7. «Ислом тарихи» китоби