«Ижтимоий одоблар» китоби қайта нашр қилинди

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ушбу китоб ҳақида қуйидагиларни келтирадилар: «Борлиқни яратган Қодиру Зулжалол шу борлиқнинг халифаси этиб инсонни ҳам яратган. У Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай дастурга амал қилиб яшаса, икки дунё саодатига эришишини ҳам Ўзи яхши билади. Азалий ва чегарасиз илми ила бандалари учун риоя қилиниши лозим бўлган одобларни ҳам жорий қилган. Биз ушбу китобимизда мазкур одобларнинг бир йўналиши бўлмиш ижтимоий одоблар ҳақида сўз юритмоқчимиз»
Интернет, электрон почта, матбуот ва ахборот воситалари, тижорат, масжид, нақлиёт воситалари ва бошқа кўплаб мусулмон одам билиши керак бўлган одобларни ўз ичига олган «Ижтимоий одоблар» китоби яна сотувда! Ҳазрат айтганларидек, «Мўмин инсон мусулмончилик одобига риоя қилиб юрса шунинг ўзи даъват».

Нархи: 47 000 сўм

Буюртма беринг: +998 71 217 59 99

Сайтдан буюртма беринг

Дўконларимиздан харид қилинг