«Эзгу ниятим — халқимиз саодати йўлида хизмат қилиш»

Шайх ҳазратларининг муфтий бўлган йиллари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасига берган интервюларидан парча (1989 йил, 12 май):
«Эзгу ниятим — халқимиз саодати йўлида хизмат қилиш. Жамиятимизда содир бўлаётган салбий ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаш ва уларни тугатиш йўлида ҳаракат қилмоқчиман. Салбий ҳодисаларнинг сабаблари маънавий тарбиянинг сустлигида деб биламан. Ислом фалсафасига кўра, инсон жисм ва руҳдан иборатдир. Жисм тарбияга нечоғли муҳтож бўлса, руҳ ҳам тарбияга шунчалик ташнадир. Руҳий тарбия топмаган инсон маънавий қашшоқ бўлиб, раҳму шафқат, адолат ва эзгулик туйғуларидан маҳрум бўлади. Бундай кишилар балоғат остонасида турган ёшлар тарбиясига ғоят зарарли таъсир кўрсатадилар. Бу ҳолни тўғри изга солиш учун ахлоқий-маънавий тарбияни умумхалқ ишига айлантириш, мактабларда, ўқув юртларида, корхоналарда, маҳалла ва жамоат жойларида бутун имконият ва воситалардан фойдаланмоқ зарур»
Интервюнинг тўлиқ шаклини «Ҳилол» журналининг тез кунда чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин, иншааллоҳ.

Журналга обуна бўлинг