Menu
Your Cart

«Қуръони Карим тиловати» танланган сура ва оятлар ҳамда 30-жуз (МР3)

«Қуръони Карим тиловати» танланган сура ва оятлар ҳамда 30-жуз (МР3)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Муҳтарам азизлар! Маълумингизким, бир неча йил аввал машҳур қориларимиз – Ҳасанхон ҳамда Ҳусайнхон Яҳёлар томонидан тиловат қилинган Қуръони Карим хатми муҳтaрам мухлисларимизга тақдим этилган, гўзал тажвид ва соҳир овоз ила ўқилган ояти карималар ташна дилларга иймон ҳаловатини бахш этган эди. Каломи шарифнинг қироатига ошно, қалби Куръон тиловатига ошиқ азизларимизнинг илтимос, таклиф ва маслаҳатларини инобатга олиб, эндиликда мазкур хатмдан танлаб олинган сура ва оятлар ҳамда ўттизинчи жуз тиловатини алоҳида аудиотўплам шаклида эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Марҳамат, машҳур сура ва оятлар ҳамда Қуръони Каримнинг сўнгги жузи тиловатини ҳазрати Набий алайҳиссаломдан давом этиб келаётган муборак силсила вакилларидан тинглаб, муқаддас каломнинг илоҳий нуридан баҳраманд бўлинг.

Муаллиф: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Номи: «Қуръони Карим тиловати» танланган сура ва оятлар ҳамда 30-жуз (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2013 йил
Ҳажми: 205 дақиқа

 

 

Ушбу аудиотўпламда қуйидаги суралар ва улардан танлаб олинган ояти карималар тиловатини тинглашингиз мумкин:


1. Фотиҳа сураси

2. Бақара сураси

18. Каҳф сураси

36. Ёсин сураси

48. Фатҳ сураси

55. Роҳман сураси

56. Воқиъа сураси

59. Ҳашр сураси

67. Мулк сураси

Амма пораси

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръони Карим тиловати» танланган сура ва оятлар ҳамда 30-жуз (МР3)
16,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C83
  • Вазни: 0.15кг
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 75852
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.