Асалари асал йиғиш жараёнида гоҳида киши ақл-ҳушини олувчи нарсалардан ҳам «тотиб қўяди». Нектар йиғиш асносида этанол деб аталган маст қилувчи модда баъзи асаларини ўзига жалб қилади. Этанол табиатда пишиб етилган меваларнинг бижғиши, ачишидан ҳосил бўлади. Фруктозага ўч асалари тили билан бу моддаларнинг бир қисмини ялай бошлайди ва худди инсонлардек каби маст бўлиб қолади. Ушбу мастлик ҳолати асаларида 48 соатгача давом этиши мумкин. Маст асаларида пайдо бўладиган аломатлар маст қилувчи ичимлик истеъмол қилган инсонники билан бир хил бўлади. Бунда асаларилар ҳам худди сархуш инсон каби тажовузкор бўлиб қолади. Бундан ташқари асал таркибини бузадиган гиёҳванд моддаларни чиқаради, оқибатда асал заҳарланади. Лекин Аллоҳ таоло асални шифо деб васф қилган. Роббимиз Қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилган:

«Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин». Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир» (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).

 Ўз каломида марҳамат қилганидек, Аллоҳ таоло асални шифобахш ҳолда, заҳарланмай туриши учун сабабларни ҳам яратиб қўйган.

 

Нозимжон ҲОШИМЖОН

тайёрлади