Menu
Your Cart

«Бобурий подшоҳ Аврангзеб»

«Бобурий подшоҳ Аврангзеб»
йўқ

«Бобурий подшоҳ Аврангзеб»

 Азиз ватандошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур тақдир тақозоси билан Ҳинд юртида улуғ бир салтанат қурди. Бу салтанат тарихга унинг асосчиси номи билан “Бобурийлар давлати” бўлиб кирди. Бобурий ҳукмдорларнинг энг узоқ (тўқсон бир ёш) умр кўрган ва ҳаётининг охирги дақиқаларигача (ярим асрдан кўпроқ) подшоҳликни бошқарган вакили сулоланинг бешинчи бўғини Аврангзеб Оламгир бўлган. Шунга қарамасдан, маълум сабабларга кўра, унинг бу баракали умри ва подшоҳлик даври, Ҳиндистон тарихининг шу боби фанимизда жуда кам ёритилган.

Мана, муҳтарам ўқувчи, қўлингизда у зотнинг ҳаётини ёнгинасида юриб кузатган, ҳар қадами ва ҳар ишига шахсан гувоҳ бўлган бир инсоннинг хотира китоби. Ушбу китобда битилганлар Ғарбда «Буюк Мўғуллар империяси» номини олган Бобурийлар давлати ва бу салтанат таркибига кирган мамлакатлар тарихини, уларнинг кейинги тараққиётига таъсир кўрсатган омилларни тўлиқ тушунишга ёрдам бериши шубҳасиз.

Қимматли умрнинг муддати тўксои бир йил, ўн уч кун, хилофат (ҳукмронлик) даври эллик йил, икки ой ва йигирма етти кун бўлди... Агар ул самадият даргохидаги ягонанииг (Авранпеб Оламгирнинг) умри ҳисоблаб жамланса, гўё кимдир абадий турмуш ва мангу хаёт топгандек бўлади... Бундай руҳан бедорларга нисбатан ўлим (ўлган) сўзининг кўлланмаслиги Тангри буйруқларидандир.

Инсониятга канчалик сохиби фозиллик ва ахлоки комиллик керак бўлса, (буларнинг барчаси ул ахлоқи) хасанотни (ўзида) мужассам қилгаи зотда, хакиқий подшохи хоқонда мавжуд эди.

(Бутун) дунё ва халқлар танлаган ул (шох) латиф ахлоқининг мазмуни тахрир кўламига сиғмайди ва баёнининг чегараси бепоёндир.

Олий мақсадга қаратилган барча химмат шу нарсага сарф этилдики, токи барча ахли ислом ханафий мазхаби уламоларининг масалаларига муфтибахолик билан (муфтийлар амал килганларидек) амал қилсиилар.

 ...Динпанох подшохиинг азми шунга қарор килдики, Ҳиндистоннииг машхур уламо ва маъруф фузалоларидан бир гурухи муқаддас саркор китобхонасида тўпланган узундан-узок чўзилган мўътабар китобларни назар жилвагохларидаи бирма-бир ўтказиб, муфтийбахо масалаларни ажратиб олиб, улар мажмуидан жамланган бир нусхани яратсинлар, токи амалда кўлланиладиган масалалар мағзини чақишда хаммага қулайлик ва осонлик туғилсин... Бу мухим ишга саркардалик қилиш фузалолар пешвоси Имом Шайх Низомга топширилди, (бунга) жалб килинганларнииг барчаси муносиб маош ва катта иноятлар билан бахтиёр этилдилар. “Фатовойи Оламгирия” иоми билан аталган бу ажойиб китобга лозим бўлган карийб икки лакҳ рупия сарфланди ва жахон халклари (энди) бошқа фикх китобларидан воз кечишга (муяссар) бўлди.

Муаллиф: Муҳаммад Мустаъидхон Соқий
Номи: «Бобурий подшоҳ Аврангзеб»
Нашриёт: «Мовароуннаҳр» нашриёти
Сана: 2013
Ҳажми: 448 бет
ISBN: 978-9943-12-195-9

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Бобурий подшоҳ Аврангзеб»
19,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 076
  • Вазни: 0.55кг
  • ISBN: 9789943121959
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 18000
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.