Menu
Your Cart

‎«Ислом молиясига кириш»

‎«Ислом молиясига кириш»

‎«Ислом молиясига кириш»

  Сўнгги бир неча ўн йилликлардан буён мусулмонлар ҳаётларини Исломий қоидалар асосида қайта қуришга ҳаракат қилиб келмоқдалар. Улар Ғарбнинг яқин ўтган асрлар давомида сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ҳукмронлиги туфайли ижтимоий-иқтсодий соҳаларда аввалги анъаналарга тўлиқ амал қилишдан маҳрум бўлдик, деб билишади. Шу сабабли сиёсий эркинликка эришган кўпгина мусулмонлар ўз ҳаётларини Исломий тамойилларга мос тарзда қайта тиклашга интилмоқдалар. Улар учун энг катта қийинчилик иқтисодий соҳада бўлиб, амалдаги молиявий ташкилотларни шариат буйруқларига мос равишда ислоҳ қилишдир. Бутун молия тизими рибога асосланган муҳитда молиявий ташкилотларни рибодан холи тарзда қайта қуриш жуда катта меҳнат талаб қилади Шариат ва унинг иқтисодий таълимотидан бехабар айрим кишилар фоизни бекор қилиш туфайли банк ва молиявий ташкилотлар тижорат фаолиятини йўқотиб, хайрия ташкилотига айланиб қолади, молиявий хизматлар кутиладиган фойдадан маҳрум бўлади, деб ўйлашади. Бундай тасаввур, албатта, нотўғри. Шариатда фоизсиз қарз бериш хайрия фаолиятидан ҳисобланади, фақат жуда кам ҳолларда тижорат мақсади ҳам кўзланиши мумкин. Агар тижорат мақсадида пул бериш кўзда тутилаётган бўлса, Ислом шариати бундай молиялаштиришга бошқача тамойилларни таклиф қилади. Бу тамойилларни “Қарз берувчи киши хайрия мақсадида пул беряптими ёки берган пулидан фойда кўришни мақсад қиляптими?" саволига жавоб бериш орқали тушуниш мумкин. Агар у қарз олувчига фақат ёрдам беришни қасд қилган бўлса, берилган қарз танасининг қайтарилиши таъминланади ва кафолатланади, аммо ундан ортиқча ҳар қандай қийматни ундириш жоиз ҳисобланмайди. Агар у пулни пул олувчининг фойдасига шерик бўлишни қасд қилиб бераётган бўлса, унинг фойдасига ҳам ўзаро келишилган нисбатда шерик бўлади, шунингдек, зарари ҳам улар ўртасида тақсимланади. Фоизни молиявий фаолиятдан бартараф қилиш молиявий ташкилотни фойда кўришдан маҳрум этмайди. Агар молиялаштириш тижорий мақсадда қилинса, у фойда ва зарарга шериклик ғояси бўйича, яъни Ислом тижорат ҳуқуқининг аввалидан қўлланилиб келаётган мушорака ва музораба битимлари асосида амалга ошириш мумкин. Аммо иқтисодиётда баъзи ҳолларда мушорака ва музораба орқали молиялаштиришни амалга ошириб бўлмайдиган соҳалар ҳам мавжуд. Ҳозирги замон уламолари бу каби соҳаларда молиялаштириш учун Ислом молиясининг муробаҳа, ижара, салам ва истисна каби бошқа воситаларини таклиф қилишади. Сўнгги даврда ушбу Исломий молиявий инструментлар банклар ва бошқа молия муассасалари томонидан кенг қўлланилмоқда. Лекин ушбу молиявий механизмларини қатъий равишда фоизнинг айни муқобили деб бўлмайди ҳамда уларни айнан фоиз олинадиган усулда қўллаш хато ҳисобланади. Чунки бу инструментларнинг молиялаштириш воситаси сифатида ишлатиш учун шариат талаб қилган ўз тамойиллари, таълимоти ва шартлари мавжуд. Шу сабабли бу инструментларнинг асосий ғояси ва уларга оид хусусиятларни эътибордан четда қолдириш Ислом молияси билан ҳозирги анъанавий молия тизимини чалкаштиришга олиб келиши мумкин. Ушбу китоб Ислом молиясининг тамойиллари, дастурлари ҳамда Ислом банклари ва нобанк молия муассасалари томонидан ишлатилаётган молиялаштириш воситалари ҳақида маълумот берувчи турли хил ёзган мақолаларим тўплами асосида тайёрланган. Бу китобимда ушбу молиялаштириш воситаларининг асосий моҳияти, уларни амалга ошириш учун шариат лозим қилган қоида ва талаблар ҳамда уларни тўғри усулда амалиётга татбиқ этиш ҳақида батафсил маълумот беришга ҳаракат қилганман. Шу билан биргаликда, ушбу молиялаштириш воситаларини амалиётга татбиқ қилиш жараёнида учраши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг шариат асосида мумкин бўлган ечимлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтганман. Бир неча Ислом банкларининг Шариат Кузатув кенгаши раиси ва аъзоси сифатида банкларнинг шариат жорий қилган қоида ва тамойилларни тўлиқ англамасликлари оқибатида улар юритаётган фаолиятларда жуда кўп нуқсонларни учратдим. Орттирган тажрибам туфайли Ислом молиясини чуқур ўрганишга имконияти йўқ оддий ўқувчи ҳам қийинчиликсиз тушуниши мумкин бўлган мазкур асарни ёзишга эҳтиёж сездим. Ушбу камтарона меҳнатим Ислом молиясининг муҳим қоидаларини ҳамда анъанавий Ислом банк тизими ўртасидаги асосий фарқларни тушунишга ёрдам беради деган умиддаман. Аллоҳ таолодан ушбу ожизона меҳнатимни қабул қилишини ҳамда уни Ўз ризолиги билан шарафлаб, ўқувчилар учун фойдали қилишини сўрайман!


Муаллиф: Муфти Муҳаммад Тақий Усмоний
Масъул муҳаррир: Муҳаммад Одил Ҳамид
Нашриёт:
«Azon kitoblari» нашриёти
Сана: 2023 йил  
Ҳажми: 288 бет  
ISBN: 978-9943-8140-0-4
Ўлчами: 84×108 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Мундарижа

Муқаддима

Кириш

Капитализм ва Ислом иқтисодиёти ўртасидаги фарқ

Активлар асосида таъминланган молиялаштириш

Капитал ва тадбиркор

Ислом банкларининг замонавий тажрибалари


Мушорака

Кириш

Мушорака тушунчаси ва моҳияти

Фойдани тақсимлаш

Фойда нисбати

Зарарда шерикчилик қилиш

Сармоянинг табиати

Мушоракани бошқариш

Мушоракани бекор қилиш

Бизнесни тугатмасдан мушоракани бекор қилиш


Музораба

Музораба тижорати

Фойдани тақсимлаш

Музорабани бекор қилиш

Мушорака ва музорабанинг бирлашуви

Мушорака ва Музораба: молиялаштириш воситалари

Лойиҳаларни молиялаштириш

Мушоракада секюритизация

Ягона тижорат олди-бердисини молиялаштириш

Айланма капитални молиялаштириш

Ялпи фойда тақсимоти

Кунлик маҳсулотлар асосида мушорака ҳисобини юритиш

Мушорака молиялаштиришига баъзи этирозлар

Камайиб борувчи мушорака

Камайиб борувчи мушорака орқали уй сотиб олишни молиялаштириш

Камайиб борувчи мушорака орқали хизмат кўрсатиш тижоратини молиялаштириш

Камайиб борувчи мушорака орқали савдо тижоратини молиялаштириш


Муҳораба

Савдонинг асосий шартлари

Байъи муажжал

Муробаҳа

Муробаҳа - молиялаштириш шакли

Муробаҳа молиялаштириш воситасининг асосий хусусиятлари

Муробаҳа савдосининг энг нозик нуқтаси учинчи ва бешинчи босқич оралиғида молнинг риски молиявий ташкилот зиммасида бўлиши шарт

Муробаҳага оид айрим масалалар

Алтернатив таклиф

Муробаҳа молиялаштириш жараёнида учрайдиган айрим хатолар

Хулоса


Ижара

Лизингнинг асосий қоидалари

Ижара ҳақини аниқлаштириш

Ижара - молиялаштириш воситаси

Лизингнинг бошланиши

Томонларнинг турли муносабатлари

Эгалик ҳуқуқидан кейинги харажатлар

Ускунага зиён етишида томонларнинг мажбуриятлари

Ижара ҳақини кечиктиргани учун жарима

Лизинг шартномасининг тугатилиши

Мулкни суғурталаш

Ижарага берилган мулкнинг қолдиқ қиймати

Суб-лизинг

Лизингни бошқага расмийлаштириш

Ижарани секюритизация қилиш

Бош-лизинг


Салам ва истисно
Салам

Параллел саламнинг айрим қонун-қоидалари

Истисно

Истисно ва Саламнинг фарқлари

Истисно ва ижаранинг фарқлари

Етказиб бериш вақти

Истисно - молиялаштириш воситаси


Ислом инвестицион фондлари
Пай фондлари (Equity Fund)

Акция савдосига оид шартлар

Ижара фонди

Маҳсулотлар фонди

Муробаҳа фонди

Қарз савдоси

Аралаш фонд

Масъулияти чекланганлик тамойили

Ислом банклари



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 24.11.2021 июндаги 03-07/7245 - хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
‎«Ислом молиясига кириш»
60,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4334
  • Вазни: 0.37кг
  • ISBN: 9789943814004
Сотилган сони: 37
Кўрилган сони: 5692
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.