БЕПУЛ КУТУБХОНА ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

• «Hilol Nashr» нашриётининг бош дўконида бепул кутубхона ташкил этилганини билармидингиз?
• Кутубхонада шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари мавжудлигини эшитганмисиз?
• Кутубхонамизга аъзо бўлиб, китобларни уйингизга олиб кетиб ўқиш имконияти борлигини билсизми?

Бугун сизга «Hilol Nashr» нашриётининг бепул кутубхонаси ҳақида батафсил маълумот бермоқчимиз.

2022 йилнинг 6 январь куни «Hilol Nashr» нашриётининг бош дўконида бепул кутубхона фаолиятини бошлади.

Кутубхонада 1000 дан ортиқ китоблардан бепул фойдаланишингиз мумкин. Китобларни хоҳласангиз шу ернинг ўзида ўқишингиз ёки маълум шартлар эвазига уйингизга олиб кетишингиз мумкин.

Бугунгача 3000 дан ортиқ китобхон кутубхонамизга аъзо бўлган. Айни дамда 286 та китоб китобхонлар томонидан ўқилмоқда.

Кутубхонада шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китоблари, нашриётимиз томонидан чоп этилган бошқа асарларни топишингиз мумкин. Келгусида бошқа нашриётларнинг китоблари ҳам кутубхонага қўшилиши режалаштирилган.

Сиз ҳам кутубхонамизга аъзо бўлиб, ўзингизга маъқул китобни олиб ўқишингиз мумкин. Марҳамат, бош дўконимизга ташриф буюринг!


Манзил: 
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй.
Мўлжал: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди.
Маълумот учун: @hilol_reception