Китоб нашр қилмоқчимисиз? «Hilol Nashr»га боринг

«Hilol Nashr» матбаа-нашриёт мажмуасига 2010 йилда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солганлар.

«Hilol Nashr» қисқа вақт ичида матбаачиликдаги етакчи ва замонавий технологиялардан фойдаланадиган етакчи матбаа корхоналаридан бириг айланди. Бугунга қадар нашриётда жами беш миллиондан кўп китоб чоп қилинган.

«Hilol Nashr» нашриётида асосан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча китоблари, шунингдек, бошқа муаллифларнинг Қуръон, ҳадис, сийрат, ақоид, фиқҳ, тасаввуф, тарих ва бошқа кўплаб йўналишлардаги асарлари, ижтимоий-тарбиявий, илмий-оммабоп китоблар, болалар адабиётига оид китоблар чоп қилиб келиняпти. Айни пайтда, нашриётимиз бошқа йўналишлардаги китоб, дарслик ва даврий нашрларни чоп қилиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр. Шундай экан, сиз ҳам китобингизни бизнинг нашриётда чоп қилдиришингиз мумкин.

«Hilol Nashr»да:

1. Қадриятларга эга тизим. «Hilol Nashr» босмахонасида иш жараёнлари ҳалол, шаффоф йўлга қўйилган. Бизнинг асосий мақсадимиз - буюртмачининг ҳаққини тўлиқ адо қилишдир.

2. Масъулиятли жамоа. «Hilol Nashr» таҳрир жамоасида тажрибали, юқори малакали кадрлар жамланган. Ҳар бир қўлёзма профессионал муҳаррир ва мусаҳҳиҳлар қўлидан ўтади, унинг мазмунига мос дизайн тайёрланади. Бундай масалаларга алоҳида эътибор берамиз.

3. Юқори малакали мутахассислар. «Hilol Nashr» босмахонасида ҳам юқори малакали мутахассислар жамланган. Улар орасида босмахона йўналишида 40 йиллик тажрибага эга бўлган устозлар ҳам, ёш иқтидор эгалари ҳам бор.

4. Замонавий ускуна ва жиҳозлар. «Hilol Nashr» босмахонасида иш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган, Германия (Heidelberg, Kolbus), Италия (Meccanotecnica), Ҳиндистон (Ronald Web Offset), Хитой (BOSID, RGM, ONGXING, MAU GUNG) каби давлатларнинг энг замонавий матбаа техника ва ускуналари ўрнатилган.

5. Юқори сифат. «Hilol Nashr»да чоп қилинган китоблар юртимизда ҳам, чет элларда ҳам юқори баҳоланяпти. Тажрибали мутахассислар, профессионал жамоа, замонавий техника ёрдамида китобингизни исталган бичим ва шаклда, жаҳон стандартларига мувофиқ энг юқори сифатда, қисқа муддатда чоп қилиб берамиз. Бизда техник жиҳатдан ҳеч қандай чекловлар йўқ.

6. Мусҳаф чоп қилинган биринчи матбаа. «Hilol Nashr» 2018 йилда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор мусҳафи шариф – Қуръони Карим чоп қилиш шарафига муяссар бўлган. Кўпчиликка маълумки, мусҳаф чоп қилишнинг ўзига яраша талаблари, шартлари бор. Нашриёт ва босмахонамиз ана шу талабларга тўлиқ жавоб бера олади.

7. Савдо тизими. Китобни нашрга тайёрлаб, чоп қилиш бир катта иш, лекин уни дўконларга, китобхонларга етказиш ҳам бундан кам машаққат эмас. ««Hilol Nashr»нинг эса кўп йиллик тажрибага эга бўлган сертармоқ савдо тизими бор. Ҳозирда Ўзбекистонда 19 та филиалимиз, 130 та ҳамкор дўконимиз ишлаб турибди. Россия (Москва), АҚШ, Қирғизистон (Ўш) ва Жанубий Кореяда ҳам ҳамкор дўконларимиз бор.

Hilol.uz сайти орқали китобларимизнинг электрон савдоси, онлайн сотуви ҳам йўлга қўйилган. Бу тармоқ орқали китобни дунёнинг исталган нуқтасига етказиб беряпмиз.

8. Реклама. Нашриётимизнинг интернет сайтлари, барча ижтимоий тармоқларда каналлари бор. Шунинг учун бизда чоп қилинган китобларни hilolnashr.uz вебсаҳифасида (60 минг фойдаланувчи), telegram’да (70 минг), instagram'да (130 минг), facebook'да (20 минг) реклама қилиш мумкин. Бу эса китоб чиққан заҳоти ундан бир вақтнинг ўзида салкам ярим миллион одам хабардор бўлади дегани. Таҳририятда китобингизни реклама қилиш учун медиамаҳсулотлар (видео, аудио) тайёрлаб бериш хизматлари ҳам мавжуд.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Китобингизни бизда чоп қилдирсангиз, қўлёзмадан тортиб муқовагача бўлган ҳар бир босқичда тажрибали мутахассислардан маслаҳатлар олишингиз мумкин.

Марҳамат, китобингизни «Hilol Nashr»да  чоп қилдиринг, сифатидан ҳам, нархидан ҳам кўнглингиз хотиржам бўлади!

Боғланиш учун:

Телефон: +998712175999 (Колл-марказ), +998555025999 (Босмахона директори) Электрон почта: info@hilolnashr.uz
Телеграм: @hilol_reception