15-февралдан 15-мартга қадар анъанавий «Контрафактсиз ой»лиги ўтказилмоқда


Ҳар йили Республика бўйлаб ўтказиб келинаётган ушбу ойликда ишлаб чиқарувчи, сотувчилар орасида ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик муқаррарлиги бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, «плагиатга» нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни режа қилинган.

Динимизда ҳам бировнинг молини ноҳақ ейишдан қайтарилган, ҳаром амаллардан ҳисобланади. Бунга Қуръони Каримнинг Нисо сурасидаги «Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» ояти (29) далил бўлади.


Шу ўринда айтиб ўтамиз, «Hilol Nashr» нашриёти томонидан чоп қилинган бир қатор китоблар ҳам бошқалар томонидан қалбакилаштириб келиняпти.


«Бахтиёр оила» китобининг асл ва қалбаки нусхаси:

  


«Қизларжон» китобининг асл ва қалбаки нусхаси:

 


Ушбу расмда келтирилган қалбаки китобларга «Hilol Nashr» нашриёти томонидан чоп қилинган, деб кўрсатилган. Аслида эса ундай эмас.


Қалбаки китобларни харид қилишдан эҳтиёт бўлинг! Муаллиф ёки нашриёт руҳсатсиз нусха кўчиришнинг барча турлари: тарқатиш, сотиш қонунан ман этилади, шаръан ҳаром ҳисобланади!


«Hilol Nashr» нашриёт матбааси
Манзил:
 Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй
Телефон: +998712175999
Почта: info@hilolnashr.uz