Menu
Your Cart

«Боғи Эрам»

«Боғи Эрам»
йўқ

«Боғи Эрам»

     Исажон Султоннинг ушбу тўпламидан жой олган қиссаси ўзбек оналарининг мангу таъзимга сазовор инсоний фазилатлари, руҳияти ҳақида. Асар оддий ўзбек оиласида дунёга келган қизалоқнинг болалик давридаги беғубор ўй-хаёллари, таассуротларининг бетакрор баёни билан бошланади. Теваракни қай тарзда идрок қилиб бориши, халқимиз оилаларида асрлар мобайнида қатъий амал қилиб келинаётган муҳташам анъаналари таъсирида вояга етиб, турмуш остонасига қадам қўйиши, оилам, рўзғорим дея бутун умрини, орзу-хаёлларини фарзандларига фидо қилиб юборадиган мушфиқ ва азиз онаизорга айланиши ўзига хос тарзда тасвирланади, турли-туман умид ва армонлари, қувонч ва ташвишлари аро ғоятда пок ва мусаффо бир умрни яшаб ўтиши ҳақида ҳикоя қилинади. Бир инсоннинг дунёга келишидан то кексайгунигача бўлган даврни қамраб олган мазкур қисса мушфиқ ўзбек оналарига бағишланган меҳру муҳаббат мадҳияси мисоли ўқилади.
     Шунингдек, тўпламдан адибнинг турли йилларда яратган ва китобхонлар эътирофини қозонган бир қатор янги ҳикоялари ҳам ўрин олган.

Муаллиф: Исажон Султон
Номи: «Боғи Эрам»
Нашриёт: «Шарқ» нашриёти
Сана: 2015
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-26-156-3

МУНДАРИЖА
Қисса
Онаизорим
Ҳикоялар
“Еру осмон оралигида” туркумидан
Янги йил кечасида
Ота қасидаси
Оғриқ тоғи
Ўрмондаги кулба
Бир томоша тарихи
Бўри
“Боғи Эрам ҳикоялари” туркумидан
Отамга нимадир бўлди
Ёқимли ёмғир садоси
Узук
Гўзал
Боғи Эрам
“Қайдасан, жаннат”туркумидан
Ёғоч кавуш
Тош келинчак
Шамолли кеча

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Боғи Эрам»
14,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 0227
  • Вазни: 0.31кг
  • ISBN: 9789943261563
Сотилган сони: 39
Кўрилган сони: 15201
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.