Menu
Your Cart

«Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» (Бугун бомдод ўқидингизми?)

«Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» (Бугун бомдод ўқидингизми?)
«Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» (Бугун бомдод ўқидингизми?)
«Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» (Бугун бомдод ўқидингизми?)
«Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» (Бугун бомдод ўқидингизми?)

«Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?»
(Бугун бомдод ўқидингизми?!)

Бир одам оқшом вақти завқ- шавқ билан Аллоҳ таолонинг динини ёйиш ва мустаҳкамлаш ҳақидаги хаёлларидан сўз очиб қолди. « Мусулмонлар қачон Аллоҳ таоло улар учун мурод қилган мавқега қайтади?!» деб таажжуб аралаш, йиғилганларга савол бера бошлади. « Нимага мусулмонлар бошқаларга эргашмоқда? Нима учун дунёни диндан устун қўйиш- моқда? Нима учун душманлари билан дўст тутинишмоқда? Нима учун!? Нимага!? » дея саволларни ёғдириб ташлади. Ўзининг чиройли нутқи билан яна бир қатор саволларни ўртага ташлади. Ўзига қулоқ тутганларнинг елкасига улкан вазифаларни юклаб ташлади. Таҳлил, муқояса ва хулосаларини батафсил баён қилди. Эртасига бомдод намозида уни намозхонлар сафидан топа олмадим. Ўзимга ўзим: « Ҳар қалай бирор иши чикиб, кела олмаган бўлса керак », дедим. Келаси куни у яна намозда йўқ эди. Ундан хавотир ола бошладим. Нима бўлганини билишга ошиқдим. Унга ростдан ҳам бирор кор- ҳол бўлган бўлсачи, дея андишаландим. Уни қидира- қидира, ахири топдим. Шошганча « Нима бўлди, тинчликми? Яхшиликками? Сени бомдод намозида учратмадим? » деб сўрадим. Менга бемалол ва ҳеч хижолат чекмай: «Мени маъзур кўрасан, биродарим. Аллоҳ таоло мени ҳам, сени ҳам мағфират қилсин. Менинг вазиятим оғир. Ишим эрта кунда бошланади. Кечаси жуда кеч ухлайман. Аллоҳ таоло кечиргувчи Зот!» деб жавоб берди. Унинг сўзлари қаршисида донг қотдим. Ҳайратда қолдим. Ўзимга ўзим савол бердим: « Қандай қилиб Аллоҳ азза ва жалланинг фарзларидан бирига бепарволик қилган ҳолда Аллоҳнинг динини мустаҳкамлашни орзу қилиш мумкин!? » Қалбимда бир ғалаён ҳис қила бошладим. Нафасим сиқилиб, томоғим бўғилди. Нимадир қилишни истадим. Нима қилсам экан, дея мана шу китобни қаламга олдим. Ўзимга, сизларга ва қолган барча мусулмонларга Аллоҳ таолодан ҳидоят сўрайман, динимизни азиз ва мустаҳкам қилсин. У бунга қодир бўлган Зотдир.


Муаллиф:
 Роғиб Сиржоний
Таржимон: Д.Мустафоев, О.Сотволдиев
Нашриёт:
 «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси  
Ҳажми: 120 бет
Сана: 2024 (2023) йил 
ISBN: 978-9910-731-95-2
Ўлчами: 84×108 1/32  ‎
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 26 сентябрдаги 03-07/4548-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Мундарижа

Муқаддима

Бомдод имтиҳони

Бомдод намозининг вақти

Бомдод намозига уйғониш имконсиз!

Бомдод намози ўхшаши йўқ намоздир!

Биринчи фазилат

Ҳисобсиз ажр

Иккинчи фазилат

Бомдод намозини зоэ қилиш фақатгина ажрдан маҳрум бўлиш эмас!

Учинчи фазилат

Бомдоднинг икки ракат суннати дунё ва ундаги барча нарсалардан афзалдир.

Тўртинчи фазилат

Хос фиқҳий масалалар зикри

Бешинчи фазилат

Ғоят аҳамиятли вақт

Олтинчи фазилат

Аллоҳнинг ҳимоясида бўласиз!

Еттинчи фазилат

Илм-маърифат фурсати

Саккизинчи фазилат

Кундалик маънавий тарбия курси

Тўққизинчи фазилат

Умрнинг ярми учун каффорат!

Ўнинчи фазилат

Ҳар қадамда барака

Солиҳлар наздида бомдод намози

Бомдод намозини жамоат билан адо этишда ёрдам берувчи воситалар

Биринчи восита

Ихлос

Иккинчи восита

Қатъият

Учинчи восита

Гуноҳлардан сақланинг

Тўртинчи восита

Дуо

Бешинчи восита

Солиҳ дўстлар

Олтинчи восита

Ухлашни ўрганинг

Еттинчи восита

Уйқудан олдин кўп еманг

Саккизинчи восита

Бомдод намози фазилатлари ҳақидаги эслатмалар

Тўққизинчи восита

Учта қўнғироқ

Ўнинчи восита

Бошқаларни ҳам чақиринг!

Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга ёрдам берувчи воситалар

Охирги сўз

Бомдод намози-уммат биноси

Орзу қилинган кун
Фойдаланилган манба ва адабиётлар:

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Бомдод намозини қандай муҳофаза қиласиз?» (Бугун бомдод ўқидингизми?)
22 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 5025
  • Вазни: 0.13кг
  • ISBN: 9789910731952
Сотилган сони: 937
Кўрилган сони: 32349
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.