Menu
Your Cart

«Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари»

«Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари»
йўқ

«Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари» 

Мазкур ўқув қўлланмада ҳанафий мазҳаби фиқҳини ўрганувчилар ва уни тадқиқ қилувчилар учун муҳим илмий маълумотлар келтирилган. Унда ҳанафий мазҳабининг қисқача тарихи, тарқалиши ва ривожланиш бюсқичлари; истеъмолдаги фиқҳий қоидалар ва истилоҳлар; мазҳаб доирасидаги илмий атамалар; шартли қисқартма ва рамзий ишоралар; тахриж ва таржиҳ қилиш усуллари: мазҳаббошиларнинг мазҳаб доирасидаги фиқҳий қарашлари, мужтаҳидларнинг ҳукмларидан қаитган фатволари; қиёс масалалари; машҳур фиқҳий матн китоблари ва уларнинг шарҳлари; “эътиборли" ва "эътиборсиз” фиқҳий манбалар; шунингдек, ҳанафий мазҳабидаги усулул фиқҳга оид асарлар, фатво тўпламлари, ҳанафийликка оид изоҳли луғатлар, ҳачафийлар табақот ва таржимаи ҳолларига оид манбалар; 255 нафар фақиҳнинг нисба, лақаб ва куняси; уларнинг қисқача таржимаи ҳоли; бир хил номдаги мазҳабларга оид асарлар, шунингдек, бир хил исми шарифдаги турли мазҳабга мансуб фақиҳлар; ҳанафий мазҳаби ривожига ҳисса қўшган илк қозилар, Мадинаи мунаввараншнг етти нафар фақиҳи; қадим Бухоронинг етти нафар қозиси; ҳанафий мазҳабидаги ўлчов бирликларининг изоҳлари каби янгидан-янги маълумотлар ёритилган.

Ушбу илмий китоб ҳанафийлик фиқҳи билан қизиқувчилар, изланувчилар ва тадқиқотчилар учуч мўлжалланган.

‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2016 йил 26 майдаги  2974-сонли хулосаси асосида чоп қилинди.

 

Муаллиф: Ҳамидулла Аминов, Соатмурод Примов 

Номи: «Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари»

Нашриёт: "Movarounnahr" нашриёти  

Ҳажми: 400 бет 

Сана: 2017 йил

ISBN: 978-9943-12-404-2

Ўлчами: 60×90 1/16  ‎

Муқоваси: Қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари»
24,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1467
  • Вазни: 0.54кг
  • ISBN: 9789943124042
Сотилган сони: 31
Кўрилган сони: 9142
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.