Menu
Your Cart

«Ибодати Исломия» (Илдиз нашриёти)

«Ибодати Исломия» (Илдиз нашриёти)

«Ибодати Исломия»
(Илдиз нашриёти)

Ушбу китоб диёримиз мусулмонлари орасида бошланғич диний қўлланма сифатида маълум ва машҳурдир. Унда аҳли сунна вал жамоанинг, хусусан, ҳанафий мазҳаби бўйича шариат қоидалари тушунтирилган. Асар асримиз бошларида ўша пайтдаги тил меъёрларига мос ифода ва иборалар ила битилган. Бу йўсин ҳозирги замон ўқувчиси учун бир оз қийинчилик туғдириши табиий, албатта. Шу боисдан ҳам муаллифнинг баён тилини бир оз замонавийлаштиришга журъат этдик.

Ушбу мўъжаз қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, мактаб ёшидаги ўқувчиларга, шунингдек, улуғ ёшдаги саводли кишиларга ҳам бирдек асқотади деган умиддамиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ибодати исломияда собитқадам қилсин!


Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Нашрга тайёрловчи: Абдулҳодий Ғиёс
Нашриёт: «Ildiz nashriyoti»
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 180 бет
ISBN: 978-9943-6617-9-0
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024.07. Феврал санадаги №04-07/611-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа

Муаллиф ҳақида


Биринчи қисм

Дин ва шариат

Имон ва Ислом

Амал

Балоғат ва оқиллик

Ибодат

Имон ва иқрор

Аллоҳ таолога имон

Тафаккур ва ташаккур

Фаришталар

Пайғамбарлар

Пайғамбарларнинг мўъжизалари

Пайғамбарларнинг саноғи

Аллоҳ таолонинг муқаддас китоблари

Қуръон - Муқаддас калом

Тақдир ва қазо

Бандаларнинг феъл-атвори

Замоннинг охири

Қиёмат кунининг шарҳи

Жаннат ва жаҳаннам

Гуноҳкорлар

Ҳазрати Одам (алайҳиссалом) ва Ҳавво

Муҳаммад алайҳиссолату ва саллам

Муҳаммад алайҳиссаломнинг мўъжизалари

Саҳобалар

Халифалар

Аҳли сунна вал жамоа

Шариат ҳукмлари

Мужтаҳид


Иккинчи қисм

Поклик

Таҳорат

Таҳорат фарзлари

Таҳорат суннатлари

Таҳоратнинг мустаҳаблари

Таҳорат дуолари

Таҳоратдаги макруҳ амаллар

Таҳоратни бузувчи амаллар

Таҳоратсиз киши Маҳси ёки этикка масҳ тортиш

Ғусл

Ғуслнинг сабаблари

Жунуб

Ҳайз ва нифос

Узрли одам

Таяммум

Нажосат

Покланиш

Қудуқнинг тозаланиши

Истибро ва истинжо

Тоза сув

Аврат аъзолар


Учинчи қисм

Намоз ўқиш қоидалари

Намоз шартлари

Намоз вақтлари

Макруҳ вақтлар

Қибла

Ният

Азон ва иқомат

Азоннинг мустаҳаблари

Азон дуоси

Намоз зикрлари

Икки ракатли намоз

Тўрт ракатли намоз баёни

Аёллар намози

Тасбеҳ ва дуо

Намоз шартлари

Намоз рукнлари

Намоз вожиблари

Намоз суннатлари

Намоз мустаҳаблари

Намоз пайтидаги макруҳ ҳолатлар

Намозни бузувчи амаллар

Намознинг мубоҳ амаллари

Намоз пайтида таҳоратнинг бузилиши

Заиф ва ногирон кишилар баёни


Тўртинчи қисм

Жамоат баёни

Имомликка ҳақли кишилар

Мудрик ва масбуқ

Масжид ва жамоат

Қазо намози

Саждаи саҳв, (Хатони тузатадиган сажда)

Намозда унутмоқ

Тиловат саждаси

Муқим ва мусофир

Мусофирларнинг ҳукмлари

Жума намози

Жуманинг хутбалари

Ҳайит кунлари

Ҳайит намозлари

Ҳайит намозининг ўқилиши

Қурбон ҳайити кунлари

Ташриқ такбири

Таровеҳ намози

Жаноза намози

Нафл намозлари

Кусуф ва хусуф нафл намозлари

Хафв ва истихора намозлари

Ҳожат, шукр ва тавба намози

Ишроқ, зуҳо, аввобин, таҳажжуд, ҳавл намозлари


Бешинчи қисм

Рўза, закот, ҳаж

Рўзанинг суннат, макруҳ ва муфсидлари

Қазо ва каффорат

Рўза фидяси

Рўза макруҳ бўлган кунлар

Ой кўриб рўзага кириш

Эътикоф баёни

Назр ва нафл рўзалар

Закот

Закот бериладиган моллар

Пул ва савдо молларининг нисоблари

Ҳайвонларнинг нисоблари

Нисобига йил тўлмоқ баёни

Закот нияти

Закот бериладиган кишилар

Закот бериб бўлмайдиган кишилар

Ушр

Фитр садақаси

Фидя

Нафл садақа

Қурбонлик

Қурбонлик сўйишнинг йўли

Назр ва ақиқа.

Ҳаж

Ҳаж амаллари

Эҳромли киши

Ҳожилар Маккаи мукаррамада қиладиган амаллар

Мадинаи Мунавварага бориш

Бола туғилганда қилинадиган амаллар ва ўқиладиган дуолар

Васият

Маййит

Маййитни ювиш

Маййитни узатиш

Мотам, йиғи ва таъзия

Қабристонга бориб зиёрат қилиш

Ямин, қасам, онт

Турли дуолар.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ибодати Исломия» (Илдиз нашриёти)
23 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4809
  • Вазни: 0.18кг
  • ISBN: 9789943661790
Сотилган сони: 5
Кўрилган сони: 1465
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.