«Ибодати Исломия»
(юмшоқ муқова)
Аллоҳ таолонинг каломи Қуръон ва жаноби Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари, суннатлари ва ҳадислари инсоният учун гўё доридир. Бизларга бу дори ҳадисларни етказган муқаддас олимлар дорихона эгаларидир. Улар дориларни кўрсатиб, китобларга битиб қўйганлар. Энг улуғ, энг шифобаҳш бўлган ўша дорини ўз ўрнида ишлата билиш ҳар ким ҳам уддалайверадиган осон иш эмас. Маълумки, инсон ҳасталанса гарчи саводхон бўлса ҳам, дорихонадан ўзи дори танлай олмайди ва табибга мурожаат қилади. Шунинг учун ҳам бизлар агар ҳадисларни дорилар деб билсак, мазҳаб имомларини доришунос табиблар деб биламиз. Сиз билан биз ўша табибларни гапларига қулоқ солсак, доридан тўғри фойдалана оламиз. Мазҳаб бизнинг нажотга боришимиз, охират диёрида ҳам бахтли бўлишимиз учун бир йўлдир иншааллоҳ.
Мазкур китобда иймон ва исломнинг шартлари, шариатга доир муҳим масалалар, хуллас, ҳар мусулмон билиши зарур бўлган маълумотлар диёримиз мусулмонлари амал қилаётган ҳанафий мазҳаби асосида қулай услубда, савол-жавоб тарзида батафсил ёритилган.
Муаллиф: Аҳмад Ҳодий Мақсудий
Нашрга тайёрловчи: Собиржон Арзиқулов
Нашриёт: «Sano-standart»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 400 бет
ISBN: 978-9943-9097-9-3
Бичими: 70×100 1/16
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: Мавжуд
- Код: C4431
- Вазни: 0.57кг
- ISBN: 9789943909793