Menu
Your Cart

«Граф Монте-Кристо. Иф қалъасининг маҳбуси» Биринчи китоб

«Граф Монте-Кристо. Иф қалъасининг маҳбуси» Биринчи китоб
йўқ

«Граф Монте-Кристо. Иф қалъасининг маҳбуси» Биринчи китоб 

     Бу китоб – кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги енг сара асарлар рўйхатига ‎киради. Гарчанд “Граф Монте-Кристо” яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ‎ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз ‎аҳамиятини йўқотмайди. Асардаги қаҳрамонлар, уларнииг ҳаёти, кечинма ва ‎кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Айниқса, бош ‎қаҳрамон Эдмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ, ‎ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам учун интиқом курашига ‎киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли.‎
     ‎“Граф Монте-Кристо”ни кўплар интиқ кутаётганининг боиси шундаки, ушбу китоб ‎ўзбек тилида чиқарилганига кирқ йилдан ошди. У дунё адабисёти хазинасидан ўрин ‎олган бўлса-да, эҳтимол хажми катталиги боис, бизда бошқа чоп этилмаган. ‎Нашриётимиз кўп сонли китобхонларнинг талаб-истакларини инобатга олиб, мазкур ‎ишга қўл урганининг боиси ана шунда.‎
     Марҳамат, ўсмирлик ва улуғворлик, эзгулик ва жахолат, нафс йўлидаги талотўплар, ‎кимсасиз оролдаги надоматлар, қасосга ундаган турфа саргузаштлар оламига ошно ‎бўлинг, муҳтарам ўқувчи!‎

Рус тилидан Тўлқин Рустамов таржимаси

Муаллиф: Александр Дюма‎
Номи: «Граф Монте-Кристо. Иф қалъасининг маҳбуси» Биринчи китоб 
Ҳажми: 748 бет
ISBN: 978-9943-27-374-0‎
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: Қаттиқ

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Граф Монте-Кристо. Иф қалъасининг маҳбуси» Биринчи китоб
33,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 0324
  • Вазни: 0.61кг
  • ISBN: 9789943273740
Сотилган сони: 17
Кўрилган сони: 22622
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.