Menu
Your Cart

«Жамила»

«Жамила»

«Жамила»

      «Жамила», «Алвидо, Гулсари!», «Сомон йўли» ҳамда «Бўтакўз» қиссаларидан таркиб топган мазкур китоб Чингиз Айтматов асарлари туркумида чоп этилмоқда.

    Жамила - катта оилага тушган янги келинчак. Аммо висол узоқ давом этмайди. Уруш ёш оилага нафақат ҳижрон ва айрилиқ, балки парокандалик олиб келади. Турмуш ўртоғини фронтга жўнатган келин эркаклар меҳнатини зиммасига олиб, далага чиқади. Гўзаллиги-ю чаққонлиги сабаб қайнонаси уни бегона кўзлардан асраш учун ёнига «кўриқчи» қўяди.

     Фронтдан ногирон бўлиб қайтган одамови Дониёр нимаси билан Жамиланинг севгисини қозонди? Қайниси севимли янгасини акаси тириклигидаёқ бегона билан кетишига нега йўл қўйди? Йўқсил Дониёр билан кетиб, афсус билан қайтишини кутган овул Жамила қисматида нималарга гувоҳ бўлди?

    Чингиз Айтматовнинг нафақат ушбу асари, балки Танабой ва Гул­сари, Ер ва Тўлғаной, Абубакр ва Камол образлари гавдаланган кейинги қиссаларида ҳам қаҳрамонлар ўртасидаги умумийлик ва зиддиятлардан ўқувчи фақат ижобий натижа кутади. Асар якунида эса кутилмаган ниҳоя юз очади.

 Қирғизча ва русчадан Асил Рашидов таржималари

Муаллиф: Чингиз Айтматов
Номи: «Жамила»
Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёти
Сана: 2015 йил  
Ҳажми: 432 бет  
ISBN: 978-9943-27-565-2
Ўлчами: 84×108 1/32  
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жамила»
22 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2819
  • Вазни: 0.37кг
  • ISBN: 9789943275652
Сотилган сони: 24
Кўрилган сони: 26992
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.