Menu
Your Cart

«Жиноят ва жазо»

«Жиноят ва жазо»
«Жиноят ва жазо»
йўқ
«Жиноят ва жазо»
«Жиноят ва жазо»

‎«Жиноят ва жазо» ‎

    Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан таркиб топган «Камолот ‎кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва ‎жазо» романини тақдим этади.‎
     Асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, ‎роман қадри ҳам эскирмаган.‎

  Китоб ўзбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йиддан кейин ‎асарни қайта нашр этишдан мақсадимиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида ‎шуҳрат қозонган асар - талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш.‎
    ‎  «Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик - иллат. Биринчисида инсон туғма олижаноб ‎фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб ‎қола олмайди», асардаги персонажларидан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий ‎мисоллар асосида изоҳлаб беради. Университетнинг собиқ талабаси бўлган ‎Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўқчиликдан ‎қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юқори мавқеига эга бўлиш мақсадида ақл бовар ‎қилмайдиган жиноят содир қилади. Фожиали жиҳати - қаҳрамон ўз жиноятини ‎оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли жиноятни жазосиз қолишига имкон ‎бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади.‎
     Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат ‎тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.‎

Муаллиф: Фёдор Достоевский
Номи: «Жиноят ва жазо»
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 768 бет
ISBN: 978-9943-27-379-5‎
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жиноят ва жазо»
33,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 2124
  • Вазни: 0.69кг
  • ISBN: 9789943273795
Сотилган сони: 43
Кўрилган сони: 27619
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.