Menu
Your Cart

«Илон Маск»

«Илон Маск»

«Илон Маск»
(Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл)

Технологик мавзуларда калам тебратувчи машҳур журналист Эшли Вэнс «Илон Маск: Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл» китобида Силикон водийсининг энг ёркин, тап тортмас тадбиркори Илон Маскнинг ҳаёти ва муваффақиятларини илк маротаба холис ҳамда кенг ёритади. Ушбу китобни ёзиш учун Вэнс Маск билан 50 соатдан ортиқ вақт суҳбатлашди ва унинг оила аъзолари, дўстлари, яқинлари, у билан ишлаган ходимлардан қарийб 300 кишига мурожаат қилди. Китоб ҳозирги замон саноатининг шакл-шамойилини ўзгартириб юборган Маскнинг Жанубий Африкада кечирган болалик йилларидан тортиб ҳозирги давргача босиб ўтган йўли, PayPal, Tesla Motors, SpaceX ва SolarCity каби йирик компанияларга асос солиб, сайёравий бизнес гигантига айланиши ҳақида мароқли тарзда ҳикоя қилади. Муаллифнинг фикрича, Маск жаҳон бизнеси тарихида мислсиз из қолдирган тадбиркор бўлиб, Томас Эдисон, Генри Форд, Говард Хьюз ва Стив Жобс каби афсонавий инноваторлар ва саноатчиларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида уйғунлаштирган. Китоб лидерлик табиати билан қизиқувчилар, янги технологиялар ривожига бефарқ бўлмаганлар, шунингдек, сифатли биографик асарлар ихлосмандлари учун мўлжалланган.


Муаллиф: 
Эшли Вэнс

Таржимонлар: Фахриддин Содиқ, Аслиддин Шомаматов
Нашриёт: «Info Cappital Group»
Ҳажми: 512 бет
Сана: 2022 йил
Бичими: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-5787-2-2
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Илон Маск»
71,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3365
  • Вазни: 0.80кг
  • ISBN: 9789943578722
Сотилган сони: 11
Кўрилган сони: 13799
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.