«Бир марта ўқинг, минг бора ўйланг»
Аллоҳ таолонинг охирги Расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал дуруду салавотлар бўлсин!
Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи Қуръони Карим инсониятга икки дунё саодатининг йўлини кўрсатиб берувчи илоҳий дастуриламалдир. Ушбу муқаддас китоб башариятга Аллоҳ таолони танитиб, У Зот юборган Ислом динининг арконларини баён қилган. Ушбу мукаммал баённинг учдан бир қисми ибратли қисса ва ҳикоялардан иборатдир. Бу қиссаларда анбиёлар тарихи, расулларга иймон келтирган бахтиёр умматлар ҳамда уларга осийлик қилган бахтиқаро қавмлар, Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари, Сулаймон алайҳиссалом ҳамда чумоли, ҳудҳуд воқеалари, Мусо алайҳиссалом ва Фиръавн қиссаси, Юнус алайҳиссалом ва балиқ ҳодисаси, Юсуф алайҳиссаломнинг гўзал сийратлари, Аллоҳ таолонинг энг сўнгги ва энг улуғ Пайғамбари бўлмиш Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан боғлиқ воқеалар келтирилган. Уларнинг барчаси мўмин-мусулмонлар учун йўл-йўриқ ва ҳикмат манбаи бўлиб хизмат қилиб келган ва Қиёматга қадар шундай бўлиб қолажак.
«Бир марта ўқинг, минг бора
ўйланг!» деб номланган ушбу китобда Қуръон ва Суннатдаги мўъжизалар, ибодатлар,
уламоларнинг ҳаёт йўли, фазилатли амаллар ҳамда разил иллатлар ҳақида, ахлоқ-одоб,
оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси ҳақидаги ҳаётий ҳикматлар, ибратли қисса
ва воқеалар келтирилган. Китобга islom.uz порталимизда, ижтимоий
саҳифаларимизда сиз азизлар томонидан кўп мутолаа қилинган мақолалар ҳам
киритилган. Умид қиламизки, ушбу китоб орқали ўқувчиларимиз Ислом дини ва бу
дин тарғиб қилаётган қадриятлар, раҳм-шафқат, адолат, силаи раҳм, поклик ва соф
исломий эътиқод ҳақида чуқурроқ тушунчага эга бўладилар, ўзлари учун манфаатли
бўлган кўплаб ибрат ва хулосалар оладилар.
Аллоҳ таоло ушбу асарни барча мўмин-мусулмонларга фойдали, манфаатли қилсин, бандалик ила йўл қўйилган саҳву хатоларни Ўзи мағфират айласин.
Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг оли байтларига, саҳобаи киромларига салавоту саломлар бўлсин.
Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Исмоил
Муҳаммад Юсуф
Муаллиф: Нозимжон Ҳошимжон, Хуршид Маъруф
Нашриёт: «Hilol nashr» нашриёти
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 296 бет
ISBN: 978-9943-9429-4-3
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 - сентябирдаги 03-07/6919-рақамли хулосаси асосида тайёрланди
МУНДАРИЖА
Сиз муаммони қандай ҳал қиласиз?
Эшикни қайси томонга очишни ҳам билиш керак
Ҳаёт менга баъзи нарсаларни ўргатди
Аёлларга хос маслаҳатлар
Қизи бор оталар ўқисин!
Қимматбаҳо атирингизни ҳар куни сепинг!
Футбол дарвозабони билан боғлиқ машҳур воқеа
Эркак киши қачон йиғлайди?
Сирли пулларни ўзлаштирган воситачи
Устозига ибрат бўлган Тедди
Ота — ҳаёт мадрасаси ва ибрат мактаби
Садақанинг бу дунёдаги улкан мукофоти
Отанг сени уришаётган бўлса...
Биз қандай яшаяпмиз
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг дуолари
Ота-онага яхшилик қилиш
Нега итлар эмас, қўйлар баракали бўлади
Миллион доллар олмаган муҳандис
Ким кийимини покласа, ғами озаяди
Қимматбаҳо либос кийган мужтаҳид
Қадар: Сиз, 200 миллион иштирокчидан танлаб олингансиз!
Электрон почтага келган ҳаётий қисса
Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири — «шайтон балиқ»
Муваффақиятли ва муваффақиятсиз раҳбарнинг фарқи
Ҳикматлар хазинаси
Қодисия жанги паҳлавонларидан бири — Тулайҳа
Хушбичим, фақиҳ саҳоба
Ота-она яшаётган уй
Аллоҳ сизни яхши кўришининг етти аломати
Олтинга тенг сўзлар
Рамазонда Қуръонни ўрганиш ва ўргатиш
Танамиздаги мўъжизалардан бири
Унутманг, сиз Ваҳҳоб зотдан сўраяпсиз
Ибн Масъуддек зот ҳавас қилган
«Икки матоли» Абдуллоҳ
Бомдод намозини тарк қилганлар қандай зарар кўрадилар
Қуръон базмига 250 мингга яқин мухлислар ташриф буюрди
Дугонасини ғолиб қилган қория
Таниб олинг
Уларнинг ҳузурида телефон ўйнаманг!
Ҳайратда қолдирган маълумотлар
Ахлоқ борасида гўзал намуна
Ахир бу она-да
Бу ерда қандайдир жиноят бор
Биз билмаган ҳамроҳларимиз
Эркакларга мурожаат
Ҳазратимдан иқтибослар
Илон барибир илон-да
Солиҳлар билан бирга дуо қилайлик!
10 дақиқада 100 литр сув ичса-я!
Баъзи бир келинлар ўз қизингдек бўлолмайди
Маккорлар билан битим тузманг!
Айбинг эшак билан тортишганинг
Отасининг қарзларини тўлаган ўғил
Минг марта афсус десангиз ҳам жароҳат изи қолаверади
Бир-биримизга меҳрибон бўлайлик
Ҳаж қилишга сабаб бўлган дрон
Йилнинг энг қайғули сурати
Унутманг, бойлик синов учун берилади
Бахилмисиз, Унда ушбу ҳикояни ўқинг!
Баҳлул ва нон сотувчи ўртасидаги ибратли суҳбат
Одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган амал
Ойна артган профессор
Саҳобаларга эргашайлик!
Аллоҳ таоло самолётни ортга қайтарди
Истиғфорга шошилайлик!
Ўсимликлар ақлли махлуқлардир
Рамазонга тайёрмисиз?
Бу чексиз раҳмат ойи
Aмерикaлик шифокорни шокка туширган воқеа
Ашуро — бир йиллик гуноҳларга каффорат
Бало-офатларга ғам чекманг!
Ҳаётда қандай яшаш керак?
Ер шаридан ҳам каттароқ бўлган қуёш доғи
Тилга эътибор
Асал — инсонлар учун шифодир
Дўзахнинг саккиз номини биласизми?
Ҳижрат бўлмаганида, ансорлардан бири бўлар эдим
Жинсий яқинлик одоби ва ҳомила ҳақида
Рисоладаги эр ва хотин
Рисоладаги эр
Рисоладаги хотин
Аллоҳ таолодан солиҳ фарзанд тилаб дуо қилиш
Ота-оналар ва улар қилаётган ишларнинг фарзандлар тарбиясига таъсири
Муҳаббатда иффатли бўлинг!
Тафаккур қилиб кўрмайсизми?
Аллоҳ таоло бизни мағфират этсин!
Ер юзида ҳаво бўлмаса, нима бўлади?
Мен учун қўллари қадоқ бўлган онам!
Илмсиз равишда фатво бериш
Ҳомиладорлик даврида хурмо ейишнинг саломатлик учун фойдалари
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишнинг ўн фазилати
Раҳбар одам қўл остидагиларга жавоб беради
Фойдаланилган манбалар:
- Stock: Мавжуд
- Код: 4443
- Вазни: 0.28кг
- ISBN: 9789943942943