Menu
Your Cart

«Жаннат соғинчи»

«Жаннат соғинчи»
йўқ

«Жаннат соғинчи»

Ушбу китоб ҳар қандай оддий мўмин-мусулмон осон англаб, ислом динининг ҳақ эканлигини тушуниб ва килаётган амалларини Аллоҳ таоло рози бўладиган даражада тузатиб олсинлар деган эзгу максадда содда ва равон тилда баён этилган. Бу китобда Аллоҳ таолонинг ояти карималаридан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларидан ва саҳобаи киромларнинг гўзал ибратли амалларидан ва уламои хукамоларнинг ҳикматли сўзларидан келтирилган.


Муаллиф
Ёрқинжон қори Фозилов
Нашриёт: «Matbaachi» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 368 бет
ISBN: 978-9943-8225-6-6
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 13 январдаги 03-07/177-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

КИРИШ СЎЗИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аввало бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин ва шу Зотнинг иродаси билан бизларга пайғамбар қилиб юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бу китобни бошлашдан аввал Аллоҳ таолога ёлвориб дуо-илтижолар қилдик, яъни у Зот кўрсатган йўлдан тойиб кетишдан ва фикрлаш, таҳлил қилишда шайтон чалғитиб юборишидан паноҳ сўрадик. Аллоҳ таоло барчаларимизни тўғри йўлдан адаштирмасин ва Ўзи рози бўладиган йўлни тутмоқликда мададкор бўлсин. Омийн. Бу китобни ёзишда Аллоҳ таоло насиб қилган устозларимиздан олган илмлардан баҳоли қудрат фойдаландик. Ҳар қандай оддий мўмин мусулмон биродаримиз ўқиб, осон англаб, ислом динининг ҳақ эканлигини тушуниб ва қилаётган амалларини Аллоҳ таоло рози бўладиган даражада тузатиб олсинлар деган эзгу мақсадда содда ва равон тилда фикрлашга интилдик. Бу китобда Аллох таолонинг ояти карималаридан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак хадисларидан ва саҳобаи киромларнинг гўзал ибратли амалларидан ва уламои ҳукамоларнинг ҳикматли сўзларидан имкон қадар келтирдик. Кўп мусулмонлар бу нарсалардан хабардор бўлсалар-да, биз яна бир бор маънавий озуқа бўлиб қолар деган фикрга умид боғладик. Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят қилсин ва тўғри йўлидан адаштирмасин. Омийн!

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Жаннат соғинчи»
42,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3680
  • Вазни: 0.45кг
  • ISBN: 9789943822566
Сотилган сони: 28
Кўрилган сони: 14045
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.