Menu
Your Cart

«Охират қайғуси» (1-жилд)

«Охират қайғуси» (1-жилд)

«Охират қайғуси» (1-жилд)

   Маълумки, барча мавжудотлар Аллох таолонинг яратган маҳлуқларидир. Булардан баъзилари фаришталар каби гуноҳлардан фориғ бўлиб, фақатгина буюрилган ишларни бажарадилар, бошқа нарсаларни билмайдилар. Бошка бир қисми эса ҳайвонлар бўлиб, улар ақл ва заковатдан маҳрум бўлгани учун, шаҳватлари нимани истаса шуни бажарадилар. Гуноҳ, ҳаром билмайдилар, фақатгина шаҳватларига асирдирлар. Ҳақ ва адолатни билмайдилар, кучли ҳайвонлар кучсиз, заиф ҳайвонларга ташланади. Аллоҳ яратган яна бир қисм махлуқлар борки, у ҳам бўлса инсондир. Аллоҳ инсонларга акл ва заковат бериб, уларни мукаммал қилиб яратган. Инсонларнинг баъзилари коинотнинг эгаси бўлмиш Аллоҳ таолога ва Унинг пайғамбарларига китобларига, охиратга, яхшилик ва ёмонликнинг Аллохдан эканлигига иймон келтириб, охират азобидан қўрқади. Улар жаннатни истайдилар ва дўзахдан қўрқиб узоқлашадилар. Бошка тур инсонлар ҳам борки, улар Аллоҳни танимайдилар, ҳар бир нарсани табиат яратган деб биладилар, охират кунидан қўрқмайдилар, мана шундай кишиларга “кофир” дейилади. Дунёнинг эгаси Аллоҳдир, шу боис банданинг бирламчи вазифаси коинотнинг эгаси бўлмиш Аллоҳни танимоқ ва Унга бандалик вазифасини адо этмоқдир. Бизнинг яратилишимиздан мақсад ҳам шу бўлиб, бошка нарсалар Аллоҳни таниб ва Унга ибодат қилишимизга василадир. Бир инсон қанчалик бой бўлиб, дунë илмларига эга бўлса ҳам унга Аллоҳни танитадиган, илоҳий маърифатга эриштирадиган, уни Ҳақ йўлда тутиб турадиган бир устоз, олим ва муршиди комилга эҳтиёжи бордир. Орамизда ўзича олимлик даъво киладиган ва бошқаларга ақл ўргатадиганлар кўп, аммо уларнинг гап сўзлари фақатгина қуруқ шовқин су- рондан иборатдир. Ҳолбуки, илмдан мурод Ҳақни танимоқ ва билмоқдир. Инсоннинг дунёдаги ҳаёти барчамиз билганимиздек, ўткинчи ҳаётдир. Бу ҳаёт бугунгача ҳеч кимга абадий колмаганидек, бундан кейин ҳам ҳеч кимга бокий колмайди. Лекин ичимизда беркинган, етти бошли аждарҳодан ҳам баттарроқ нафс барчамизни паришон килмокда. Жоҳилларни осонликча лаккиллатиб, ёмон йўлларга етаклайди, олимларни эса бошқа йўл билан алдаб кибр, ғурур ва ҳасадга кўмади. Савдогарларни ҳирсга бўғади, ишчиларни эса ибодатларидан тўсади. Инсонийлик, камолотга эришиш ҳам осон иш эмас. Бундай ёмон ва хунук одатларга ўрганиб колганларни бу чиркинликлардан қутқариш ҳам қийин кечади. Хайвонни тарбиялаш мумкин, аммо инсон тарбияси билан ҳайвон тарбиясини ҳеч қиёслаб бўлмайди. Чунки инсонда на нафс ўлади, на шайтон ташлаб кетади. Булар инсон вафот этгунига қадар унинг ашаддий душманлари бўлиб қолаверади. Фақатгина Аллоҳ таолонинг лутфига эришганлар бундан мустаснодирлар. Жаноби Ҳак барчамизни лутфу эҳсонига эриштирсин. Бизларни ҳар доим мусулмонларнинг ўзаро бирлашишига, муҳаббатли бўлишишига саъй ҳаракат қилувчи бандаларидан айласин. Омин!

Муқаддимадан
  
Муаллиф: Муҳаммад Зоҳид Қутқу
Нашриёт: «Matbaachi»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-7927-9-1
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Охират қайғуси» (1-жилд)
48,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3540
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 978-9943-7927-9-1
Сотилган сони: 9
Кўрилган сони: 12076
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.