Menu
Your Cart

«Лидер шахсияти»

«Лидер шахсияти»

«Лидер шахсияти»

Китоб қимматли ва тасдикланган усулларни тақдим этади, уларнинг ёрдамида сиз нуфузли шахсга, шахсий, шунингдек касбий ҳаётда, нафақат ўзингиз, балки бошқалар учун ҳам жавобгарликни зиммасига оладиган инсонга айланишингиз мумкин. Кенг ўкувчилар доираси учун.


Лидер шахсияти китобини ўқишга киришган барчани самимий табриклаймиз. Айни ном остидаги семинарларда турли мамлакатлардан миллиондан ортик инсонлар қатнашган. Шахсан ўзим ҳам ўн йилдан буён ушбу китобдаги билимлардан фойдаланиб келаман ва уни минглаб ҳисобчилар, тадбиркорлар, савдо бўйича мутахассислар, бир сўз билан айтганда, семинарларимга қатнашган минглаб иштирокчилар билан баҳам кўрганман. Кенг резонанс ва эришилган натижалар бунга исбот бўла олади. XXI аср билан ҳамнафас одимлаш учун биргина малака ва синовдан ўтган муваффақият стратегиялари ила бойитилган меҳнат услубларининг ўзи етарли эмас. Янги аср малака (компетентлик)нинг янги даражасини талаб қилади. Биз олтин давр остонасида турибмиз. Авваллари бизда ҳеч қачон бундай ажойиб имкониятлар бўлмаган. Бироқ муваффақиятли инсонлар ютуқларининг 80 фоизи ўз ақлларининг кучига асосланади. Сиз ҳаётда ўзингиз шакллантираётган шахсга айланасиз. Ушбу китоб сизга қимматли ва тасдиқланган усулларни тақдим этади, уларнинг ёрдамида сиз шахсий ва касбий ҳаётингизда ҳақиқий нуфузга, ўзингиз ва бошқалар учун масъул инсонга айланасиз. Ҳаттоки, сиз илгари бошқаларга ишлаган бўлсангиз ҳам, ўзингизни мустақил иш юритувчи сифатида кўрасиз. Сиз узоқ муддатли орзуларни ҳаётий мақсадларга айлантириш, уларга онгли равишда интилиш ва уларни забт этишни ўрганасиз. Сиз юқори даражадаги ютуқларнинг калитини қўлга киритасиз. Лидер шахсияти сизни профессионал соҳада ажойиб, ғайриоддий ходимга айлантиради ва инсон сифатида сиз бошқалар учун нуфузли шахсиятга айланасиз. Шундай экан, ўз ҳаётингизни ўз қўлингизга олинг, карье-

рангизни режалаштиринг, атрофингиздаги ажойиб ходимлар жамоасини тузинг, инсонлар ўртасидаги муносабатлар соҳасида ҳам ўз малакангизни чуқурлаштиринг, мижозларингиз билан охир-оқибат рақобатчиларингизнинг уларга эришиши имконсиз бўлиб қоладиган даражада мустаҳкам алоқа ўрнатинг. Шу тариқа сиз муваффақиятли шахсга айланасиз ва ўз ҳаётингизнинг муҳим соҳаларида бахт учун зарурий бўлган мувозанатни ўрнатасиз. Брайан Трейси билан биргаликда биз ушбу мавзу бўйича турли ишлардан олинган энг муҳим кашфиётлар ва хулосаларни бир жилд остида тўпладик. Ушбу китобни шахсий мураббийингизга айлантиришга ҳаракат қилинг! Энди эса шахсий ютуқлар ва муваффақиятлар йўлидаги навбатдаги қадамингиз муносабати билан табрикларимни қабул қилинг!


Муаллиф:
Брайан Трейси
Таржимон: Нилуфар Йўлчиева 
Нашриёт: «ibook»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 288 бет
ISBN: 978-9943-8217-3-6
Ўлчами: 84х108 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Лидер шахсияти»
59,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3660
  • Вазни: 0.45кг
  • ISBN: 9789943821736
Сотилган сони: 15
Кўрилган сони: 14731
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.