Menu
Your Cart

«Ўтмишдан келган адолатли нидолар»

«Ўтмишдан келган адолатли нидолар»
«Ўтмишдан келган адолатли нидолар»
йўқ
«Ўтмишдан келган адолатли нидолар»
«Ўтмишдан келган адолатли нидолар»

«Ўтмишдан келган адолатли нидолар»
(Республикамизда ХХ асрнинг фожиали воқеалари)


Ушбу китоб мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат архивидан, Ўзбекистон миллий архивидан, Республика Президенти архивидан, Республика Давлат хавфсизлик хизмати архивларидан ва бошқа тегишли мутасадди идоралари ҳамда муассасалардан олинган тарихий ҳужжатлар асосида нашрга тайёрланган.


Шунингдек, китобни тайёрлашда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати Наим Каримов, таниқли тарихчи олимлар Рустамбек Шамсиддинов, Бахтиёр Ҳасанов, Баҳром Ирзаев, Бахтиёр Расулов, Музраф Абдуллаев, Сирожиддин Аҳмедов, Соибжон Ҳошимовлар томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган архивлардан олинган тарихий ҳужжатлар асосида ёзилган манбалардан фойдаланилган.

Китобда фойдаланилган архивлардан олинган тарихий ҳужжатлар асосида 2018 йилда Адлия вазирлигининг музейи ташкил этилган.

Дастлабки манба бўлган архивлардан олинган Туркистон ўлкаси, Ўзбекистон Республикаси Юстиция халқ комиссарлари, адлия вазирлари ҳақидаги ва қатағонлар бўйича тарихий ҳужжатлар ҳамда олимлар томонидан ёзилган илмий тадқиқотлар асосида ушбу китобни ёзишда ўзининг беминнат хизматларини аямасдан чин юракдан яқиндан ёрдам қилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
журналист, биринчи даражали меҳнат фахрийси, бир неча китоблар, шу жумладан ушбу китобнинг бир қатор мақолалари муаллифи – дўстимиз Камол Матяқубовнинг хизматларини алоҳида эътироф этаман.

Қўлингиздаги китобнинг яралишида авваламбор барча устозларимга, тарихий ҳужжатлар асосида асарлар яратган олимларимизга, архивларда хизмат қилаётган ҳамда «Hilol-Nashr» нашриётида фаолият кўрсатаётган барча ходимларга чексиз миннатдорчилик билдираман.




Муаллиф:
 Эрмуҳаммад Шерматов
Нашриёт: «ILM-ZIYO-ZAKOVAT» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 496 бет
ISBN: 978-9943-9375-4-3
Ўлчами: 84×108 1/16
Муқоваси: қаттиқ


МУНДАРИЖА


Муаллифдан

Сўзбоши ўрнида

Кириш


I БОБ. Туркистон ўлкаси Ўзбекистон Республикаси

Юстиция халқ комиссарлари ва Адлия тизимида

раҳбарлик қилган вазирлар ҳаёти ва фаолияти

Владимир Залесский

Александр Сидоров

Аристарх Казаков

Абдуллажон Маҳаммеджонов

Р. Капкаев

Ҳусаин Ибрагимов

Ш. Ахметдиев

Дўст Устабоев

Бўтабой Дадабоев

Исҳоқ Ғозиев

Аҳмадбек Мавлонбеков

Шермат Эрматов

Эдуард Синат

Давронбек Аҳмадбеков

Саид Али Ходжаев

Абрам Абдураҳмонов

Дадахон Турдиев

Вали Умаров

Аҳрор Мухторов

Гульчира Хамзина

Кабир Комилов

Мурод Шералиев

Хадича Сулаймонова

Мамлакат Восиқова

Нўъмон Бўрихўжаев

Баҳодир Олимжонов

Мирзо Улуғбек Абдусаломов

Муҳаммад Бобур Маликов

Алишер Мардиев

Сирожиддин Мирсафоев

Абдусамат Полвон-Зода

Бўритош Мустафоев

Фозилжон Отахонов

Равшан Муҳитдинов

Ниғматилла Йўлдошев

Музраф Икромов

Русланбек Давлетов

Акбар Тошқулов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Адлия вазирлиги фахрийси билан учрашуви

Ўзбекистон Республикаси адлия

вазирлигининг фидойилари


II-БОБ. Республикамизда ХХ асрнинг

фожиали воқеалари

Халқимиз йўлида ўз жонини фидо қилган

аждодларимиз хотираси ҳамиша барҳаётдир

XX асрнинг қатағон қурбонлари

Рустамбек Шамсуддинов мақоласидан

«Пахта иши» ва «Ўзбеклар иши» 1983–1989 йиллар





Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ўтмишдан келган адолатли нидолар»
300,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4450
  • Вазни: 1.30кг
  • ISBN: 9789943937543
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 2365
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.