Menu
Your Cart

«Мен Робия...»

«Мен Робия...»
«Мен Робия...»
йўқ
«Мен Робия...»
«Мен Робия...»

«Мен Робия...»
(Робиятул Адавия ҳақида роман)

Бисмиллаҳ — ҳар хайрли ишнинг муқаддимаси.


СЎЗБОШИ

Исми асрлар оша замонамизгача етиб келган Робиятул Адавия ҳақида ёзиш мен учун асло осон кечгани йўқ. Валийлигини барча бирдек эътироф этадиган бу аёл ҳақида ёзиш тўғрисидаги фикрнинг илк учқунлари хаёлимга келганида, юрагим ҳаприқиб кетган эди. Бошқа кўплаб инсонлар қатори мен ҳам уни ҳурмат қилардим, аммо у ҳақидаги маълумотларни ўргана бошлагач, қаршимда менга умуман нотаниш Робия гавдаланди. Саҳифаларни титкилаб, у ҳақида ёзилган маълумотларни игна билан қудуқ қазигандек қийинчилик билан қўлга киритдим. Ҳар сафар бирор эшикдан кирсам, рўпарамдан бошқаси чиқаверди. Чунки маноқиблар ва ривоятлар ҳаддан зиёд кўп эди, бироқ бир манбадаги маноқиб иккинчи манбадагидан анча фарқ қилишига гувоҳ бўлдим. Изланишларни якунлаш арафасида қўлимда бир-бирини тўлдирувчи йигирмага яқин маноқиб ва чала-чулпа ривоятлардан

бошқа ҳеч нарса қолмади. Нима қилишни, булардан қандай фойдаланишни билмасдим, очиғи. Ҳатто бу йўлдан қайтишни ҳам ўйладим. Мана шу иккиланиш билан курашиш жараёнида қандай бўлди, билмайман, бир кеча Робия тилга кирди. Менга ҳикоясини айтиб бера бошлади, гўё шундоққина ёнимда ўтиргандек эди. Мен эса унга баҳоли қудрат котибалик қилдим. Қўлимдаги маноқиб ва ривоятларни омихталагач, қўлингиздаги китоб пайдо бўлди. Асарни ёзиш жараёнида ёнимда бўлиб, меҳру муҳаббатини аямаган ва мени тушунган оилам ҳамда дўстларимга самимий миннатдорлик билдираман. Юракларда бир қатра муҳаббатга сабабчи бўлсам, беҳад хурсандман.


Муаллиф: Саъдия Эрол Айкач
Таржимон: Нурулла Абдуллаев
Нашриёт: «Misbah» нашриёти
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-8559-9-1
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Мен Робия...»
50,500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C4020
  • Вазни: 0.25кг
  • ISBN: 9789943855991
Сотилган сони: 34
Кўрилган сони: 7737
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.