йўқ
«Фарғонада тонг отгунча»
Биринчи китоб
Асарнинг дунёга келиши ва илк бор нашр этилиши узоқ тарихга эга. Шундай экан, асар ҳақида эмас, унинг қаҳрамонларига тўхталамиз. Мақсадимиз, ўкувчини кизиқтириш ва мутолаага сабаб бўлиш...
Асар бош қаҳрамонлари Fулом ва Ҳаëт. Мутолаа жараëнида бу номлар бежиз танланмаганига гувоҳ бўласиз. Fyлом - ҳақиқатда ҳаётнинг қули, ҳаёт эса уни шу даражада синовлар ва жафолар исканжасига ташлайдики, мақсади аниқ, ниятлари улуғ йигитга на қамоқ, на хўрлаш ва на қийноқлар таъсир қилади. Ҳаёт учун курашади. Ўзининг Ҳаёти, севгилиси учун курашади. Ҳеч бир сабаб уни Ҳаëтдан қайтара олмайди, аммо... Аммо ноҳақ урилган дарралар остида ҳаётидан маҳрум бўлади... Севгилиси Ҳаëт эса онгсиз ва ўйловсиз бувисининг бетайин қарорлари, асрлар оша давом этиб келаётган бидъатлар қурбони бўлади. Ниҳояда эса Ғуломга муносиб ҳолда ўз ҳаётини ўзи ҳал килади.
Асарда нафақат икки ёшга дахлдор фожиа, балки даврнинг, сиёсатнинг, жамият тепасидаги юҳоларнинг халқ кучини зулукдай суриши, худбинлик ва очкўзлик оқибатида хиралашган нигоҳларнинг фожиаси жуда ёрқин тасвирларда ифодаланади.
Дарвоке, жафокаш ва жабрдийда Ғуломнинг ўлими асарга хотима ясамайди, мутолаа жараёнида фожиа оқибатлари ўқувчига бир оз таскин беради, аммо...
Муаллиф: Исмоилий, Мирзакалон
Нашриёти: «Янги аср авлоди»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 592 бет
ISBN: 978-9943-20-661-8
Ўлчами: 84×108 1/32
«Фарғонада тонг отгунча» Биринчи китоб
43 500 сўм
- Stock: йўқ
- Код: 2817
- Вазни: 0.59кг
- ISBN: 9789943206618
Сотилган сони: 18
Кўрилган сони: 13074