Menu
Your Cart

«Орзудаги профессор»

«Орзудаги профессор»

«Орзудаги профессор»

Таълим тизимимизга жуда катта танқидлар ёғиляпти, уларнинг кўпчилиги маъмурий бошқарувнинг ўта кучлилиги ва академик эркинликнинг камлиги билан боғлиқ. Бу борада соҳа вазирликларига ва университет бошқарувига катта масъулият тушади. Мазкур нуқтадаги аксарият муаммолар ҳақида ОАВлардан хабарни ўқиб тураман ва улар юзасидан юртдош ҳамкасбларим бир ҳамдардман. Аммо, бу масалада профессор-ўқитувчилар айби ҳам кам эмас. 50000 нафар каби жуда ҳам катта сондаги профессор-ўқитувчилар жамоасидан ушбу танқидларга нисбатан жиддий тарздаги амалий ҳаракат талаб этилмоқда. Шунинг учун ҳам ушбу китобни шошилинч қаламга олдим. Китобни иложи борича устозларимизга яқинлаштириб, жайдари тилда ёздим. Токи ёзганларим ҳамкасб профессор-ўқитувчилар қалбига чуқурроқ етиб борсин. Бу борадаги ўзига хос услубимни бағрикенглик билан қаршилайсизлар деган умиддаман. Умид қиламанки, уни ўқиб наф олинса ҳаққимизга дуо қилинади, нотўғри жойлари бўлса қуйидаги электрон почтага (aumirdinov7@gmail.com) дўстона ёзиб тузатилади. Ҳурматли ҳамкасблар, сизларнинг фикр-мулоҳазаларингизни кутаман. Уларни бехуда этмай, китобнинг кейинги нашрларида албатта инобатга олиб, уни янада яхшироқ китоб ҳолига келтиришга ҳаракат қиламан.

Муаллиф: Алишер Умирдинов

Нашриёт: «Yuridik adabiyotlar publish»

Сана: 2024 йил

Ҳажми: 176 бет

ISBN: 978-9910-9305-7-7

Ўлчами: 84×108 1/32

Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Орзудаги профессор»
35 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4898
  • Вазни: 0.18кг
  • ISBN: 9789910930577
Сотилган сони: 0
Кўрилган сони: 554
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.