Menu
Your Cart

«Қуръон ўқиш қўлланмаси»

«Қуръон ўқиш қўлланмаси»
«Қуръон ўқиш қўлланмаси»
«Қуръон ўқиш қўлланмаси»
«Қуръон ўқиш қўлланмаси»

«Қуръон ўқиш қўлланмаси»


Муаллиф: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 192 бет
ISBN: 978-9943-8143-4-9
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 23 февралрдаги 03-07/1219-рақамли хулосалари асосида тйёрланди


СЎЗБОШИ

الۡحَمۡدُ لِلّٰهِ الَّذِي أَنۡزَلَ عَلَى عَبۡدِهِ الۡكِتَابَ وَلَمۡ يَجۡعَلۡ لَهُ عِوَجًا، وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الْمُصْطَفَى وَعَلَى آلِهِ وَأَصۡحَابِهِ وَمَنْ وَالَاهُ.

 

Бандасига китоб нозил этган ва унда ҳеч бир эгрилик айламаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад Мустафога ва у зотнинг оли асҳобларига, у зотни дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин!

Ассалому алайкум, азиз илм толиблари!

Юртимиз Ислом нури билан мунаввар бўлган кезлардан бери халқимиз Аллоҳнинг башариятга нозил қилган сўнги китоби Қуръони Каримга ўзгача ихлос билан ёндашади. Зеро, мусулмон уммати бу илоҳий Каломга ҳамиша муҳаббатли бўлган. Бугун ҳам халқимиз ўзлиги ва қадриятларини тиклаш баробарида Қуръон ўрганишга ўзига хос иқбол билан ҳаракат қилмоқда. Бу борада кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Камина ходимингиз ҳам ушбу мавзуда айрим камтарона ишларни элга тақдим қилди. «Қуръон тартили» қўлланмаси, «Иқроъ» ва «Ўн кечага қасам» номли дастурлар шулар жумласидандир. Бу қўлланмалар орқали жуда кўпчилик Қуръон ўқий олиш шарафига муваффақ бўлганини айтиб, муаллифга дуойи хайр ва ташаккурларни изҳор қилиб келмоқда. Бундан ташқари яна айрим қўлланмалар, дарсликлар ҳам нашр қилиндики, буларнинг барчаси илм‑маърифат сари босилган муборак қадам ўлароқ барча донишсеварларни хушнуд қилмоқда. Бироқ бу борада янада қулай ва мукаммалроқ асарларга эҳтиёж мавжудлиги янги уринишларни тақозо қилмоқда. Қўлингиздаги рисола айнан ушбу мулоҳазалар маҳсулидир.

Қуръон ўрганишда бошланғич қўлланмалар ичида «Муаллими соний» китобининг ўрни беқиёс. Муаллифнинг ихлоси ва мақбулият сабабидан бўлса керак, сал кам бир ярим асрдирки, бу китобча ўзи бир неча саҳифадан иборат ва ўта қисқа бўлса‑да, нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақада Қуръон ўрганишда асосий нарвон вазифасини ўтаб келмоқда. Ҳатто одамлар Қуръон ўқишни ўргатадиган қўлланма деса, «Муаллими соний»ни тушунадиган бўлиб қолган. Шу эътибордан сизга тақдим этилаётган янги қўлланма айнан ушбу китоб асосида, унинг янгича талқини ўлароқ тайёрланди.

Китобни айнан чоп қилмай, бироз тўлдиришлар билан  нашр этишга бир қатор омиллар туртки бўлди. Жумладан:

1. «Муаллими соний»ни муаллиф Аҳмад Ҳодий Мақсудий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг туркий алифбони ўрганишга бағишланган «Муаллими аввал» китобидан кейин ўқишга мослаб ёзган. Буни китобнинг дастлабки нашрларининг бош саҳифасида ва муқаддимасида муаллиф ўзи таъкидлаб ўтган. Чунки у пайтларда ҳозирги МДҲ давлатлари ҳудудида жорий алифбо араб ёзувига асосланган туркий алифбо эди. Ўқувчилар дастлаб «Муаллими аввал» орқали савод чиқариб, ўз она тилларидаги китобларини ўқишни ўзлаштириб олиб, кейин Қуръон ўқишни ўрганиш учун «Муаллими соний» китобига мурожаат қилишган. Табиий, китобнинг тузилишида ушбу омил инобатга олинган. Бугун эса бизда жорий алифбо лотин ёки кирилл ёзувига асосланган. Энди Қуръон ўрганувчилар учун «Муаллими соний»даги ҳарфлар тамоман нотаниш, камига айрим қоидалар тушунарсиз ва машқлар камлик қилиб қолди. Китобнинг ушбу янги талқинида аҳолининг бугунги саводхонлик даражасидан келиб чиқиб, китоб бугунги ўқувчилар талабига мослаштирилди.

2. «Муаллими соний» китобининг ёзуви ўша пайтдаги мавжуд мусҳафларни ўрганишга қаратилган бўлгани боис ўша мусҳафларнинг ёзув услуби, аниқроғи, мусҳаф белгиларини қўйишда қадим усулга таянилган. Бундай мусҳафлар ҳозирда нисбатан кам нашр қилинади, кўпчилик мусҳафлар, жумладан, айни пайтда Ўзбекистонда чоп этилаётган мусҳафлар ҳам ҳозирда кенг тарқалган мусҳаф тури-шарқий хат услубининг ривожланган шаклида, аниқроғи, «Мадина мусҳафи»* услубида нашр қилинмоқда. Бу икки услуб ўртасида зиддият бўлмаса‑да, бошланғич савиядаги кишига қийинчилик туғдирадиган даражада тафовут бор. Шунинг учун айрим ўқувчилар «Муаллими соний»ни яхши ўқиб чиққандан кейин ҳам замонавий мусҳафларни дадил ўқий олмайди, чунки улар бу ёзувни ўрганишмаган. Ушбу қўлланмада бу муаммо ҳам ҳал қилинди: китобда Мадина мусҳафи хат услуби қўлланилди, айрим истилоҳлар ўз ўрнида тушунтирилди.
* Мадинаи Мунавварада Саудия подшоҳи Фаҳднинг матбаасида чоп этилган мусҳаф номи. Ушбу услубда битилган мусҳафлар хозирги кунда бутун Ислом оламида энг кўп тарқалган бўлиши билан бирга кўпчилик томонидан мамнуният билан қабул қилингандир.

3. «Муаллими соний» ўша пайтдаги мактаб ва шароитга мос бўлиб, унда мадрасалардаги устозлар қоидани оғзаки тушунтириб боришлари назарда тутилган. Бугун эса бунинг имкони деярли йўқ. Ушбу янги талқинда бу жиҳат ҳам тўлдирилди. Хусусан, ҳарф ва қоидаларни ўрганишга киришишдан олдин билиб олиш зарур бўлган асос маълумотлар тақдим этилди ва нутқ товушларининг ҳосил бўлиш ўрни ва талаффуз меъёри бериб борилди.

4. Ўша пайтда мактаб‑мадрсаларда Қуръон ўқиш қоидалари бошқа манбалар асосида ҳам ўргатилгани эътиборидан «Муаллими соний»да баъзи бир ўқиш қоидалари берилмаган. Бугун эса жамиятда у пайтдаги  илмий муҳит йўқлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу янги қўлланмада жамиятимизнинг бугунги ҳолати инобатга олинди.

5. Ҳар бир ҳарфни ўрганишда у англатган нутқ товушининг ҳосил бўлиш ўрни суратлар ёрдамида ҳам кўрсатилди.

6. Қўлланма ўрганиш осон бўлиши учун дарсларга ажратилди. Ҳар бир дарсда биттадан ҳарф ўрганилади. Қоидаларни ҳам имкон қадар ҳар бирини алоҳида дарсда беришга ҳаракат қилинди. Ҳар бир дарс бир кунда ўзлаштиришга мўлжалланган. Шунда ўқувчи 48 кунда Қуръон сураларини ўқишга тушади ва равон тиловат қилиш малакасини ҳосил қила олади, иншааллоҳ!

«Муаллими соний» услубида ёзилган ушбу «Қуръон ўқиш қўлланмаси»да бошқа қулайликлар ҳам борки, уларга китобхон ўқиш жараёнида бевосита ўзи гувоҳ бўлиши мумкин.

Қўлланмани ўрганишга киришишдан олдин асл «Муаллими соний» китоби ва унинг муаллифи ҳақида қисқача тўхтаб ўтамиз.

Муҳтарам ўқувчилар! Ожизоналик билан тузилган ушбу қўлланмамизда бирор камчиликка йўл қўйилган бўлса, бунинг учун Сиз азизлардан узр сўраймиз ва фикр-мулоҳазаларингизни дариғ тутмагайсиз, деб умид қиламан.

Аллоҳ таолодан ушбу камтарона амални холис Ўзининг ризоси йўлида ва мусулмонлар учун манфаатли этишини сўраб қоламан. Барчамизга Ҳақ таолонинг ёрдами ва раҳмати бўлсин. Омин!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
07.03.2021


Мундарижа

Сўзбоши

«Муаллими соний» китоби ҳақида

Биринчи дарс. Товуш, ҳарф, махраж ва сифат

Махраж ва сифат

Махражлар сурати

Иккинчи дарс. Алифбо

Араб алифбоси

Араб ҳарфларининг ёзилиши

Учинчи дарс. Ҳаракат ва сукун

Ҳаракатлар

Сукун

Тўртинчи дарс. Ундошлар таснифи

Бешинчи дарс. Унлилар ҳақида

Чўзиқ унлилар ифодаси

Унлиларнинг талаффузи

Олтинчи дарс. Ҳамза ва алиф

Ҳамза ҳарфи

Алиф ҳақида

Еттинчи дарс. ر ‒ рō

Саккизинчи дарс. ز ‒ зā

Тўққизинчи дарс. م ‒ мӣм

Ўнинчи дарс. ت ‒ тā

Ўн биринчи дарс. ن ‒ нӯн

Ўн иккинчи дарс. ي ‒ йā

Ўн учинчи дарс. ب ‒ бā

Ўн тўртинчи дарс. ك ‒ кāф

Ўн бешинчи дарс. ل ‒ лāм

Ўн олтинчи дарс. و ‒ вāв

Ўн еттинчи дарс.  ‒ ҳā

Ўн саккизинчи дарс. ف ‒ фā

Ўн тўққизинчи дарс. ق ‒ қōф

Йигирманчи дарс. ش ‒ шӣн

Йигирма биринчи дарс س ‒ сӣн

Йигирма иккинчи дарс. ث ‒ с:ā

Йигирма учинчи дарс. ص ‒ сōд

Итбоқ қоидаси

Йигирма тўртинчи дарс. ط ‒тō

Йигирма бешинчи дарс. ج ‒ жӣм

Йигирма олтинчи дарс. خ ‒хō

Йигирма еттинчи дарс. ح ‒ ҳ:ā

Йигирма саккизинчи дарс. غ ‒ ғōййн

Йигирма тўққизинчи дарс. ع ‒ ъаййн

ўттизинчи дарс. د ‒ дāл

ўттиз биринчи дарс. ض ‒д:ōд

Ўттиз иккинчи дарс. ذ ‒ з:āл

Ўттиз учинчи дарс. ظ ‒з:ō

Ўттиз тўртинчи дарс. Ўхшаш ундошлар

ص, س ва ث ундошлари

أ ва ع ундошлари

ح,  ва خ ундошлари

ت ва ط ундошлари

ذ, ز ва ظ товушлари

ظ ва ض ундошлари

Ўттиз бешинчи дарс. Чўзиқ унлилар

Кичик мад ҳарфлари

Ўттиз олтинчи дарс. Ташдид

Ўттиз еттинчи дарс. Танвин

Ташдид ва танвин

Ўттиз саккизинчи дарс. Алиф ва ҳамза

Ўттиз тўққизинчи дарс. Тўгарак тā ҳамда алфийя вāв ва алфийя йā

ة / ــة ‒ тўгарак тā

Ā унли ифодаси

Алфийя вāв

Алфийя йā

Қирқинчи дарс. Вақф, ибтидо ва васл; айирувчи ва боғловчи ҳамза

Вақф, ибтидо ва васл

Айирувчи ва боғловчи ҳамза

Қирқ биринчи дарс. Боғловчи ҳамза ва унинг ҳаракати

Қирқ иккинчи дарс. Мад

Қирқ учинчи дарс. Идғом ҳодисаси

Қирқ тўртинчи дарс. Ёзилса-да, ўқилмайдиган ҳарфлар

Қирқ бешинчи дарс. Тафхим ва тарқиқ

Лафзи жалола

Қирқ олтинчи дарс. Сокин нун ва танвин қоидалари

Изҳор

Идғом

Иқлоб

Ихфо

Қирқ еттинчи дарс. Вақф

Қирқ саккизинчи дарс. Мусҳафда сукун ва танвин ифодаси

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръон ўқиш қўлланмаси»
42,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3931
  • Вазни: 0.49кг
  • ISBN: 9789943814349
Сотилган сони: 289
Кўрилган сони: 21609
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.