Menu
Your Cart

«Қуръоний билимлар ёхуд қизиқарли исломий савол-жавоблар»

«Қуръоний билимлар ёхуд қизиқарли исломий савол-жавоблар»
«Қуръоний билимлар ёхуд қизиқарли исломий савол-жавоблар»
«Қуръоний билимлар ёхуд қизиқарли исломий савол-жавоблар»
«Қуръоний билимлар ёхуд қизиқарли исломий савол-жавоблар»
«Қуръоний билимлар ёхуд қизиқарли исломий савол-жавоблар»

Илм ва маърифатга динимиз Ислом томонидан бу қадар кучли тарғиб қилиниши бежиз эмас, албатта. Зеро, илм барча эзгуликларнинг бошидир. У тараққиёт калитидир. Илм туфайли инсонларнинг ҳаёти қулайлашади. У туфайли оғир касалларга чалинган қанча-қанча одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Илм туфайли инсоният дунё ва охиратда саодатга эришади. Қисқача айтадиган бўлсак, билим ва маърифат барча эзгуликларнинг калитидир.


Набий алайҳиссалом илмга нафақат оғзаки тарғиб орқали балки, амалий тарзда ҳам даъват қилар, ўз саҳобаларини илм олишга турли йўллар билан қизиқтирардилар. Гоҳо бирор нарса ҳақида уларга топишмоқ тарзида савол берардилар. Бу эса уларни тафаккур қилишга ундарди.


У зотнинг илм ўргатишдаги сийратларидан келиб чиқиб кўплаб олимлар ўз китобларини савол-жавоб тарзида таълиф этганлар. Бу услуб қизиқарли бўлиши билан бирга муайян масала хусусида аниқ жавоб ва қатъий маълумотга эга бўлишга ҳам сабаб бўлади.


Қўлингиздаги китобни ёзишда ҳам айнан шу услубга мурожаат қилинди. Унда Қуръони карим, тафсир, тажвид, ҳадиси шариф ва уларнинг шарҳлари, тарих, сийрат, фиқҳ каби фанларга оид қизиқарли саволлар ва уларнинг жавоблари келтирилди.


Ушбу китобни маълум маънода «диний-маърифий мусобақалар қомуси» ёхуд «илмий савол- жавоблар хазинаси» деб аташ ҳам мумкин. Бинобарин, ундаги саволларни турли мусобақа ва викториналарда ишлатиш ҳам мумкин.


Китобни «Қуръоний билимлар ёхуд қизиқарли исломий савол-жавоблар» деб номладик. Зеро, барча исломий билимлар Қуръони каримдан балқиб чиқади. Боз устига, китобимизда Қуръони каримга оид сақофий савол-жавоблар асосий ўринни эгаллаган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, азиз ўқувчиларимиздан «Қуръоний билимлар» сўзини фан номи бўлган «улумул Қурон (Қурон билимлари)» атамаси билан чалкаштирмасликларини илтимос қилган бўлардик.


Ушбу ожизона меҳнатимиз кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиши билан бирга унда тафсир, фиқҳ, сийрат, тажвид каби исломий фанлар билан шуғулланувчи илм толиблари учун ҳам фойдали маълумотлар мавжуд. Шу боис китобимиз муҳтарам ўқувчиларимизга манзур бўлади деган умиддамиз.



Муаллиф:
 Зиёуддин Ашраф
Нашриёт: «Matbaachi» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 368 бет
ISBN: 978-9943-8892-5-5
Ўлчами: 84x108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03-07/8863-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қуръоний билимлар ёхуд қизиқарли исломий савол-жавоблар»
42 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4397
  • Вазни: 0.44кг
  • ISBN: 9789943889255
Сотилган сони: 19
Кўрилган сони: 5068
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.