Menu
Your Cart

«Рўзага оид фатволар»

«Рўзага оид фатволар»
«Рўзага оид фатволар»
«Рўзага оид фатволар»
«Рўзага оид фатволар»

«Рўзага оид фатволар»
(Рўза ва эътикофга оид муҳим масалалар ва уларга оид кўп сўралаётган долзарб саволларнинг батафсил жавоблари)

Динимизда ҳар бир ибодатнинг, жумладан рўзанинг ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлиши учун уни шариатга мувофиқ ҳолда тутиш талаб этилади. Агар бирор солиҳ амал шариатга мувофиқ адо этилмаса, мақбул бўлмайди. Хусусан рўза ибодатининг ҳам ўзига хос аҳкомлари ва фиқҳий масалалари бор бўлиб, рўза тутаётган киши шуларга риоя қилмаса унинг кун давомида еб - ичишдан ўзини тийиб юриши очлик ва чанқоқликдан бошқа нарса бўлмай қолади. Шунинг учун мусулмон киши Ислом шариатига оид билимларини ошириб, унинг кўрсатмаларига мувофиқ амал қилиши лозим бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари томонидан рўзага оид аҳкомларини содда ва халқчил тарзда ёритиш мақсадида ушбу қўлингиздаги китоб нашрга тайёрланди. Китобдаги ҳар бир маълумот ҳанафий мазҳабидаги мўътабар фиқҳий манбалар ва фатво китоблар асосида берилган. Шунингдек, ҳар йили Рамазон ойи келиши билан Сиз азиз юртдошларимиздан Фатво марказига рўзага оид кўплаб саволлар келиб тушади. Ушбу саволлар муҳимлиги ва кўпчилик томонидан такрор - такрор сўралиши сабабли уларга берилган батафсил жавобларни ҳам илова қилиб қўшишни маъқул кўрилди. Аллоҳ таоло ушбу камтарона меҳнатни даргоҳида мақбул айлаб, уни халқимиз учун фойдали бўлишини насиб айласин! Омин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳомиджон домла Ишматбеков


Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар
Нашриёт: «Matbaachi»
Ҳажми: 207 бет
Сана: 2024 йил
ISBN: 978-9910-9488-4-8
Ўлчами: 84×108 1/16
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 январдаги 03-07/319-сонли ва 2024 йил 29 январдаги 03-07/452-сонли хулосалари асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Рўзага оид фатволар»
26,500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4622
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789910948848
Сотилган сони: 96
Кўрилган сони: 1141
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.