Menu
Your Cart

«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 3-жилд

«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 3-жилд
«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 3-жилд
Янги
«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 3-жилд
«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 3-жилд

«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 3-жилд

Мазкур нашр муҳаддислар султони, буюк ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал- Бухорий томонидан битилган, «Саҳиҳи Бухорий» номи билан шуҳрат қозонган «ал- Жомеъ ас- саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобининг илмий-изоҳли шарҳ ва тадқиқотига бағишланган.


«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» нинг мазкур иккинчи жилдида 59-248- ҳадислар батафсил изоҳланган бўлиб, унда «Саҳиҳи Бухорий» нинг мотуридий ақидаси ва ҳанафий мазҳабига кўра изоҳлари, ҳадислардан олинадиган ҳукмларнинг мазҳаблар бўйича таҳлили, турли оқим ва тоифаларнинг фикр ва қарашларига раддиялар, шунингдек, ушбу асарга бағишланган асарлар, унда келтирилган ҳадис ва ривоятлар, уларни тўғри тушуниш ва талқин қилиш услублари, ровийлари ҳақида илмий маълумотлар берилган.


Китоб Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (олий Маъҳад), «Мир Араб» олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларида, шунингдек, ислом манбашунослиги, тарихчи -манбашунос мутахассисликлари бўйича таълим олувчи бакалавриат ва магистратура талабалари ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган.



Таржима ва изоҳлар муаллифлари: 
Абдушукуржон Мурадов, Ҳамидулла Аминов, Масъудхон Исмоилов, Ботиржон Абдуллаев.
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 464 бет
ISBN: 978-9910-731-75-4
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
 

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 03-07/7416-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа
Китобга қисқача шарҳ

Илм китоби
Илмнинг фазли ҳақидаги боб 
Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳ сизлардан имон келтирганларни, хусусан, илм берилганларни даражаларга кўтаради. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир» ва «парвардигорим, илмимни зиёда қилгин», денг» оятлари ҳақида.

БОБ: Гапириб турган одамдан илм ҳақида сўралганда, сўзини тамомлаб, кейин сўровчига жавоб бериши тўғрисида

БОБ: Илм сабабидан овозни баланд кўтариш ҳақида Муҳаддиснинг «бизга ҳадис айтди», «бизга хабар берди» ва «бизга маълум қилди», деган сўзлари ҳақидаги боб
Имом ўз шогирдларини билимини синаш учун уларга савол бериши борасидаги боб
Илм хусусида келган хабарлар ва Аллоҳ таолонинг «парвардигорим, илмимни зиёда қилгин», денг», деган сўзи ҳақидаги боб
Илм аҳлининг илмни етказиш (муновала) ва илмни бошқа мамлакатларга ёзиб юбориши хусусида зикр этилган нарсалар ҳақидаги боб
Мажлис (аҳли)нинг келиб тўхтаган жойига ўтириш ҳамда даврадаги бўш жойни кўриб, ўша ерга бориб ўтириш ҳақидаги боб
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «(Хабар) етказилган баъзи одам эшитувчидан кўра англовчироқдир», деган сўзлари ҳақидаги боб

БОБ: Илм сўз ва амалдан олдиндир
Набий алайҳиссаломнинг одамларни бездирмаслик учун ваъз ва илмда муносиб вақт ва ҳолатни ихтиёр этганлари ҳақидаги боб
Илм аҳли учун маълум кунларни белгилаб қўйган кимса борасидаги боб

БОБ: Аллоҳ кимга хайрни истаса, уни динда фақиҳ қилади
Илмда фаҳм – тушуниш боби
Илм ва ҳикматда ҳавас қилиш боби
Мусо алайҳиссаломнинг денгиз бўйлаб хизрнинг ҳузурига борганлари ва Аллоҳ таолонинг «сенга ўргатилган илмдан менга ҳам ўргатишинг учун сенга эргашсам майлими?», деган сўзи ҳақидаги боб
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим, бунга китобни ўргат», деган сўзлари ҳақидаги боб

БОБ: Ёш боланинг ҳадис эшитган (ровий) бўлиши қачон эътиборли бўлади?
Илм талабида йўлга чиқиш ҳақидаги боб
Илм ўрганган ва уни ўргатган кишининг фазли ҳақидаги боб
Илм кўтарилиб, жаҳолатнинг авж олиши ҳақидаги боб
Илм фазилати ҳақидаги боб
Улов ёки бошқа нарса устида турган ҳолда фатво бериш ҳақидаги боб
Фатвога қўл ва бош билан ишора қилиш орқали жавоб бериш ҳақидаги боб
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдулқайс вакилларини иймон ва илмни ёд олиб, қолган қавмдошларига хабар беришга қизиқтирганлари ҳақидаги боб
Содир бўлган масала сабабли сафар қилиш ва аҳли-оиласига таълим бериш ҳақидаги боб
Илм учун навбатлашиш ҳақидаги боб
Ваъз ва таълим асносида ёқтирмаган нарсасини кўрганда ғазабланиш ҳақидаги боб
Имом ёки муҳаддис ҳузурида тизза букиб ўтириш ҳақидаги боб
Ундан тушуниб олишлари учун гапни уч марта қайтарган киши ҳақидаги боб
Киши чўриси ва аҳли-оиласига таълим бериши ҳақидаги боб
Имомнинг аёлларга ваъз қилиши ва уларга таълим бериши ҳақидаги боб
Ҳадисга ҳарислик ҳақидаги боб
Илм қандай суғуриб олиниши ҳақидаги боб

БОБ: «Аёлларга таълим бериш учун алоҳида кун белгиланадими?» 
Бирон нарсани эшитиб, уни яхши билиб олгунча қайта-қайта сўраш ҳақидаги боб

БОБ: «Ҳозир бўлганлар илмни ҳозир бўлмаганларга етказсин» экани ҳақида 
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиган кишининг гуноҳи ҳақидаги боб
Илмни ёзиш ҳақидаги боб
Тундаги илм ва ваъз ҳақидаги боб
Тунда илмий суҳбат қуриш ҳақидаги боб
Илмни ёд олиш ҳақидаги боб
Уламоларга жим қулоқ солиш ҳақидаги боб
«Одамларнинг қайси бири олимроқ?» деб сўралганда, илмни аллоҳга ҳавола қилиш олим учун мустаҳаб экани ҳақидаги боб
Тик турган ҳолда ўтирган олимдан сўраган кимса ҳақидаги боб
Жамарот тошини отишда савол сўраш ва фатво бериш ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг «сизларга жуда оз илм берилган», деган сўзи ҳақидаги боб
Баъзи одамларнинг айрим нарсаларни тушунишга фаҳмлари етмай қолиб, унданда қаттиғига тушиб қолишларидан қўрққанидан айрим ихтиёр этган нарсасидан воз кечган киши ҳақидаги боб
Тушунмай қолишларини ўйлаб, илмда бир қавмни қўйиб, бошқа бир қавмни танлаган киши ҳақидаги боб
Илмда ҳаё қилиш ҳақидаги боб
Ўзи уялиб, савол сўрашни бошқаларга буюрган киши ҳақидаги боб
Масжидда илм ва фатво бериш ҳақидаги боб
Сўровчига сўраганидан кўра кўпроқ жавоб берган киши ҳақидаги боб

Таҳорат китоби
Таҳорат ҳақида келган ҳадислар ва Аллоҳ таолонинг: «эй, иймон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларингизгача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!» деган сўзи ҳақидаги боб

БОБ: «Таҳоратсиз намоз қабул бўлмайди» 
Таҳоратнинг фазилати ва таҳорат таъсиридан оппоқ қашқа бўлиши ҳақидаги боб
Аниқ билмагунча шак-шубҳа сабабидан таҳорат олмаслик ҳақидаги боб
Таҳоратда енгиллик ҳақидаги боб
Таҳоратни мукаммал қилиш ҳақидаги боб
Юзни икки қўл билан битта ҳовучлаб ювиш ҳақидаги боб
Ҳар бир ҳолатда ва жинсий алоқа пайтида «бисмиллоҳ» айтиш ҳақидаги боб
Ҳожатхонага киришдан олдин айтиладиган дуолар ҳақидаги боб
Ҳожатхона олдида сув қўйиш ҳақидаги боб
Катта ёки кичик ҳожат пайтида иморат девори ёхуд бошқа тўсиқ бўлмаганда қиблага юзланмаслик ҳақидаги боб
Қазойи ҳожат учун икки ғишт устига чиққан киши ҳақидаги боб
Аёлларнинг ҳожатга чиқишлари ҳақидаги боб
Уйларда қазойи ҳожат қилиш ҳақидаги боб
Сув билан истинжо қилиш ҳақидаги боб
Истинжо қилиши учун сув олиб келинган киши ҳақидаги боб
Истинжода сув билан найза олиб бориш ҳақидаги боб
Ўнг қўл билан истинжо қилишдан қайтариш боби
Сийган пайтда закарни ўнг қўл билан ушламаслик ҳақидаги боб
Тош билан истинжо қилиш ҳақидаги боб
Тезак билан истинжо қилмаслик ҳақидаги боб
Таҳоратда аъзоларни бир мартадан ювиш ҳақидаги боб
Таҳоратда аъзоларни икки мартадан ювиш ҳақидаги боб
Таҳоратда аъзоларни уч мартадан ювиш ҳақидаги боб
Таҳоратда бурунни чайиш ҳақидаги боб
Истинжода тоқ қилиш ҳақидаги боб
Икки оёққа масҳ тортмаслик, балки уларни ювиш ҳақидаги боб
Таҳоратда оғиз чайиш ҳақидаги боб
Товонларни ювиш ҳақидаги боб
Шиппак ичидаги оёқларни ювиш, уларга масҳ тортмаслик ҳақидаги боб
Таҳорат ва ғуслда ўнг тарафдан бошлаш ҳақидаги боб
Намоз вақти кирганда таҳоратга сув излаш ҳақидаги боб
Инсон сочи ювиладиган сув ҳақидаги боб
«Агар бирортангизнинг идишида ит сув ичса, уни етти марта ювсин», (ҳадиси) боби
Икки махраж – олд ва орқа аъзодан (чиққан нарса сабабидан)гина таҳорат қилинади, деганлар ҳамда Аллоҳ таолонинг «...Ёхуд сизлардан бирингиз ҳожатдан келса ...» деган сўзи ҳақидаги боб
Шеригини таҳорат олдирган киши ҳақидаги боб
Таҳорат синганидан сўнг қуръон ўқиш ва бошқалар ҳақидаги боб
Фақат оғир беҳушликдан таҳорат олган киши ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг: «Бошларингизга масҳ тортинг...» деган сўзига биноан бошнинг ҳаммасига масҳ тортиш ҳақидаги боб
Икки оёқни тўпиқлари билан қўшиб ювиш ҳақидаги боб
Одамларнинг таҳорат сувидан ортганини ишлатиш ҳақидаги боб

БОБ
Бир ҳовуч билан ҳам оғиз чайган, ҳам бурнини қоққан киши ҳақидаги боб
Бошга бир марта масҳ тортиш ҳақидаги боб
Кишининг ўз аёли билан бирга таҳорат қилиши ва аёлдан ортиб қолган таҳорат суви ҳақидаги боб
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз таҳорат сувларини ҳушидан кетган киши устидан қуйганлари ҳақидаги боб
Тоғорача, жом, ёғоч ва тош идишларда таҳорат ва ғусл қилиш ҳақидаги боб
Мис идишда таҳорат қилиш ҳақидаги боб
Бир мудд (сув) билан таҳорат қилиш ҳақидаги боб
Икки маҳсига масҳ тортиш ҳақидаги боб
(Маҳсини) таҳоратли оёққа кийиш ҳақидаги боб
Қўй гўшти ва талқон егани сабабидан таҳорат олмаган киши ҳақидаги боб
Талқондан (сўнг) оғиз чайиб, таҳорат қилмаган киши ҳақидаги боб

БОБ. Сут (ичган)дан (кейин) оғиз чайиладими?
Ухлаш сабабли таҳорат қилиш ҳамда бир-икки мудроқ ёки бошни осилтириб мудраш туфайли таҳорат қилинмайди, деб билган киши ҳақидаги боб
Таҳорат синмаса ҳам таҳорат қилиш ҳақидаги боб

БОБ. Бавлдан сақланмаслик катта гуноҳлардан биридир
Бавлни ювиш борасида келган хабарлар ҳақидаги боб

БОБ
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва одамлар аъробийни масжидда бавлидан фориғ бўлгунча тек қўйишгани ҳақидаги боб
Масжидда бавл устига сув қуйиш ҳақидаги боб
Гўдакнинг бавли ҳақидаги боб
Тик туриб ва ўтириб бавл қилиш ҳақидаги боб
Ҳамроҳи олдида бавл қилиш ва девор воситасида яшириниш ҳақидаги боб
Бирор қавмнинг ахлатхонаси олдида бавл қилиш ҳақидаги боб
Қонни ювиш ҳақидаги боб
Манийни ювиш ва уни ишқалаш ҳамда аёлдан етган нарсани ювиш ҳақидаги боб

БОБ. Агар жанобатни ёки бошқа нарсани ювсаю, унинг изи кетмаса...
Туянинг, жонзотлар ва қўйнинг сийдиклари ҳамда уларнинг қўралари ҳақидаги боб
Ёққа ва сувга тушган нажосатлар ҳақидаги боб
Турғун сув ҳақидаги боб
Намозхоннинг устига ахлат ёки ўлимтик ташланса, намози бузилмаслиги ҳақидаги боб
Кийимдаги тупук ва мишиқ (бурун қоқи) ҳақидаги боб

БОБ. Набиз шарбати ва маст қилувчи ичимликлар билан таҳорат қилиш мумкин эмаслиги ҳақида
Аёл киши отасининг юзидан қонни ювиши ҳақидаги боб
Мисвок ҳақидаги боб
Мисвокни ёши каттароққа бериш ҳақидаги боб
Таҳоратли тунаган кишининг фазли ҳақидаги боб
Фойдаланилган манба ва адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 3-жилд
114,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4747
  • Вазни: 0.82кг
  • ISBN: 9789910731754
Сотилган сони: 6
Кўрилган сони: 1126
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.