Menu
Your Cart

«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 4-жилд

«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 4-жилд

«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 4-жилд

Мазкур нашр муҳаддислар султони, буюк ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал- Бухорий томонидан битилган, «Саҳиҳи Бухорий» номи билан шуҳрат қозонган «ал- Жомеъ ас- саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобининг илмий-изоҳли шарҳ ва тадқиқотига бағишланган.


«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» нинг мазкур тўртинчи жилдида 249-492- ҳадислар батафсил изоҳланган бўлиб, унда «Саҳиҳи Бухорий» нинг мотуридий ақидаси ва ҳанафий мазҳабига кўра изоҳлари, ҳадислардан олинадиган ҳукмларнинг мазҳаблар бўйича таҳлили, турли оқим ва тоифаларнинг фикр ва қарашларига раддиялар, шунингдек, ушбу асарга бағишланган асарлар, унда келтирилган ҳадис ва ривоятлар, уларни тўғри тушуниш ва талқин қилиш услублари, ровийлари ҳақида илмий маълумотлар берилган.


Китоб Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (олий Маъҳад), «Мир Араб» олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларида, шунингдек, ислом манбашунослиги, тарихчи -манбашунос мутахассисликлари бўйича таълим олувчи бакалавриат ва магистратура талабалари ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган.



Таржима ва изоҳлар муаллифлари: 
Абдушукуржон Мурадов, Ҳамидулла Аминов, Масъудхон Исмоилов, Ботиржон Абдуллаев.
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 496 бет
ISBN: 978-9910-731-75-4
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
 

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 16 августдаги 03-07/6619-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Саҳиҳи Бухорий шарҳи» 4-жилд
114 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4975
  • Вазни: 0.87кг
  • ISBN: 9789910731754
Сотилган сони: 9
Кўрилган сони: 1536
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.