Menu
Your Cart

«Сунани Термизий шарҳи» 4 - жилд

«Сунани Термизий шарҳи» 4 - жилд
«Сунани Термизий шарҳи» 4 - жилд
«Сунани Термизий шарҳи» 4 - жилд
«Сунани Термизий шарҳи» 4 - жилд

«Сунани Термизий шарҳи» 4 - жилд
Намоз китоби биринчи қисм

Бу китоб буюк ватандошимиз, улуғ муҳаддис олим Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг (209/824 - 279/892) тўплами – «Сунани Термизий»нинг кўп жилдлик шарҳидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифлари асрлар бўйи юртимиз мусулмонлари амал қилиб келган мотуридия ақидаси ҳамда ҳанафий мазҳабига мувофиқ изоҳланган. Асарнинг ўзбек тилига тўлиқ академик таржимаси, ҳадисларнинг илмий-изоҳли шарҳи қўлёзма ва тошбосма ҳамда замондош олимлар шарҳларига асосланган ҳолда илк бор нашр этилмоқда.

Шарҳдан Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти (Олий Маъҳад), «Мир Араб» олий мадрасаси, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ва мадрасалар - ўрта махсус ислом билим юртлари ўқув жараёнларида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, китоб барча аҳли илмлар, ислом манбашунослиги, тарихчиманбашунос мутахассисликлари бўйича таълим олувчи бакалавриат ва магистратура талабалари ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган. 


Шарҳлаб нашрга тайёрловчилар:
Аминов Ҳамидуллоҳ, Исмоилов Масъудхон, Адиев Ҳикматуллоҳ, Абдуллаев Ботиржон
Нашриёт: «Irfonnashr»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 592 бет
ISBN: 978-9943-8473-5-4
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 861-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Сунани Термизий шарҳи» 4 - жилд
108,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C4145
  • Вазни: 0.98кг
  • ISBN: 9789943847354
Сотилган сони: 14
Кўрилган сони: 6201
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.