Menu
Your Cart

«Тарбияга оид ҳадислар»

«Тарбияга оид ҳадислар»

«Тарбияга оид ҳадислар»

Ушбу асар одоб-ахлоққа тегишли муҳим манбадир. Ушбу китобни ислом одоб-ахлоқ нормалари сифатида ҳам қўллаш мумкин. Абу Исо Термизийнинг «Сунан» асари фиқҳ боблари бўйича тартибланган бўлсада, унда «Китоб аз-зуҳд», «Китоб ал-вара», «Китоб ал-адаб» каби одоб-ахлоққа доир жуда кўплаб боблар мавжуд. Имом Абу Довуднинг «Сунан» асари ҳам «Китоб ал-илм», «Китоб ал-адаб» каби бобларни ўз ичига олган, уларда ҳам одоб масаласига тааллуқли ҳадислар келтирилган. Имом Бухорийнинг устози Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазийнинг «Китоб аз-зуҳд варрақоиқ» асари Мовароуннаҳрда алоҳида одоб-ахлоққа бағишлаб ёзилган асарлардан ҳисобланади. Унда зуҳд, яъни зоҳидлик дунёдан юз ўгириш, дунёга алданиб қолмаслик, тақво ва парҳезкорликдан ташқари рақоқиқлар, яъни эшитганда, ўқиганда қалб титраб, уни юмшатадиган нарсалар ҳам берилган.

Тузувчилар:
Аъзамхон Абдураҳмонов, Ёрқин Саидалиев
Нашриёт: «Yosh kuch»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 244 бет
ISBN: 978-9943-8309-5-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Респуликаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 19 майдаги 03-07/3920-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тарбияга оид ҳадислар»
40,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 2114
  • Вазни: 0.31кг
  • ISBN: 9789943830950
Сотилган сони: 6
Кўрилган сони: 602
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.