Menu
Your Cart

«Меҳмон туйғулар»

«Меҳмон туйғулар»
йўқ

«Меҳмон туйғулар»

   МУАЛЛИФ ЭҲТИРОМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ниҳоятда шафқатли ва меҳрибон Аллоҳ таолонинг номини дилимга жо қилиб бошлаяпман. Бизларга тўғри йўлни аниқ кўрсатиб берган, кўзларимиздан эсанкираш пардасини олиб ташлаган Роббимиз Аллох, ёлғиз сенигина мадҳ этамиз. Башоратчи, огоҳлантирувчи, буйруғингта биноан динингта даъват этувчи ва ёруғ нурдек йўлимизни ёритувчи Расулингга дуо ва саломлар йўллаймиз. Сенинг розилигинг учун Ислом динини қувватлантириш йўлида хизмат қилган муҳтарам саҳобаларга, уларга бошпана берган ансорларга ҳам дуо ва саломлар бўлсин. Ассалому алайкум, ардоқли китобхон! Аллох насиб этса, мазкур битик баҳонасида сиз билан суҳбат қуриб, иймонлашишдан умидворман. Аввалги яхши-ёмон даражада ёзганларим баҳонасида мен сиз-азизларнинг уйларингизга меҳмон сифатида кириб борган эдим. Бу сафар камина мезбон бўлиш тараддудида. Сиз меҳрибонлар эса меҳмонимсиз. Меҳмон иззати учун ёзилажак ғойибона дастурхонга кўп йиллар мобайнида ён дафтарчага ёзиб юрилган ҳикматларни қўймоқчиман. Мусулмон ўзига ёққан нарсаларни биродари билан баҳам кўриши лозимлигини унутмай, билган ҳикматларимни сизларга илиндим. Бироқ булар айнан менга тегишли, деган даъводан йироқман. Чунки хаёлимга келиб, қоғозга тушган фикрларнинг асосида барибир улуғлар ҳикмати ётади. Муҳими шуки, улуғларнинг фикрлари айнан олинмай, бугунги кун муаммоларини ечишга мос ҳолда баён этилган. Шу сабабларга кўра, битикдаги ҳикматлар ким томонидан айтилгани кўрсатилмади. Назаримда сиз билан бизнинг ақлимизни бойитиш учун айтилган фикрнинг ўзи зарурроқдир. Албатта каминанинг бу ишлари камчиликлардан холи эмас. Хато-камчиликлар учун тарбия этаётган Роббимиз Аллоҳ ҳузурида тавбалар қиламан. Шунинг баробарида сиз азизлардан хам узр сўрайман. Кусурларимни афу этиб, хаккимга Аллохдан магфират тиламогингизни рижо киламан. Янги нашрда бу эътирозларни инобатга олишга, камчиликларга барҳам беришга интилдим. «Иймонлашиш умиди» деб номланган китоб нашрдан чиққанидан кейин ҳам мазкур йўналишдаги ижодий ишларни давом эттирдим. «Тош қалбларга назар солинмас» деб номлаган китобни янги эшитган ҳикматлар ва хаёлимни ёритган айрим фикрлар билан бойитишга уриндимким, берган баҳоларингиздан кўнглим тоғдек кўтарилди. Ноширлар китобни кайта нашр этиш хоҳишлари борлигини айтишгач, рисолани яна тўлдириш ҳаракатини бошлаб, Худога шукур, охирига етказгандай бўлдим. Мазкур тўпламдаги фикрлар маълум мавзулар атрофида жамланмаган. Бир мавзуда сўз юритилгач, кейинроқ шу мавзуга яна қайтилади. Аммо фикр айнан такрорланмай, масалага бошқа томондан ёндашилади. Тохир Малик Аввалги китобларга кирмаган «учлик»ларни ҳам диққатингизга ҳавола этмоққа журъат қилдим. Изоҳ жоизки, бу «учлик»лар шеър эмас. Япон адабиётида мавжуд услубга бўлган ҳаваснинг натижаси. Мен фикрларни қисқа тарзда баён этишнинг шу услубини маъқул кўриб, уларни «Шудринг томчилари» деб атадим. «Шудринг томчилари» шунчаки фикрлар баёни эмас, таъбир жоиз бўлса, сизларни ҳаётда учраб турувчи муаммолар ҳақида фикрлашга даъват этишдир. Сиз-талабчан китобхонларнинг хонадонларига қут-баракотлар бериб, турли бало ва офатлардан Ўзи асрасин. Омийн, йа Раб ал-оламийн.

Муаллиф: Тоҳир Малик
Нашриёт: «Тоҳир Малик» номидаги нашриёт уйи
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 539 бет
ISBN: 978-9943-6046-2-9
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқова: қаттиқ


МУНДАРИЖА

МУАЛЛИФ ЭҲТИРОМИ
ЮЗЛАНАМИЗ ҲИДОЯТ ТОМОН
ШУДРИНГ ТОМЧИЛАРИ
БИР КЕЧА – КУНДУЗ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Меҳмон туйғулар»
52 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4082
  • Вазни: 0.83кг
  • ISBN: 9789943604629
Сотилган сони: 10
Кўрилган сони: 9015
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.