Menu
Your Cart

«Халқ табобати дурдоналари» (халқ табобатида тажрибадан ўтган муолажалар)

«Халқ табобати дурдоналари» (халқ табобатида тажрибадан ўтган муолажалар)
йўқ

«Халқ табобати дурдоналари» (халқ табобатида тажрибадан ўтган муолажалар)

  Муҳтарам китобхон!

  Туронзамин халқ табобати қадимий тарихга эгалигини айтишга ҳожат ҳам бўлмаса керак ва мен бу ҳақда батафсил тарихий маълумотлар келтирищни лозим топмадим. Бундан саккиз минг йил аввал ўлкамизда дорихоналар мавжуд бўлганлигини тупроғимизда олиб борилган қазишмалар чоғида топилган доригарлик ускуналари исботлаб турибди.

  Бу бебаҳо неъмат авлоддан-авлодга ўтиб, халқнинг неча минг йиллик тажрибалари натижасида сайқалланиб, бизгача етиб келган табобатдир.

  Шарқда табиблар китоб ёзиш, даволаш ва шогирд тайёрлашдек шарафли, ҳам қийин вазифаларга ҳамиша камарбаста бўлиб келганлар. Мазкур китоб муаллифи Неъматулла Убайдулла ҳожи домла ҳам анъанага содиқ қолиб, халқ табобатининг тажрибадан ўтган муолажалари ҳақидаги маълумотларни йиғиб, келажак авлодга етказишдек хайрли ва савобли ишга қўл урганлар ва айтиш лозимки, бу ишни аъло даражада уддалаганлар.

  «Халқ табобатида тажрибадан ўтган муолажалар» деб номланган мазкур китобда бир юз олтмиш етти хил касалликка оид даволаш муолажалари батафсил ёритилган. Турли минтақа ҳукамолари тажрибасидан ўтган дорилар таркиби ҳақида баҳоли қудрат тўлиқ маълумот берилган.

  Ўзбекистон халқ табобати академияси табиблари томонидан Неъматулла Убайдулла ҳожи домла тавсия этган дори таркиблари ўрганилиб, беморларни даволашда муваффақият билан қўлланилмоқда.

  Китоб дан фойдаланиш эҳтиёжи бўлган ҳар бир табибдан марҳум Неъматулла Убайдулла ҳожи домланинг ҳақларига дуо қилишларини сўраб, мазкур китобни нашрга тайёрловчи аҳли жамоа номидан устозимизнинг охиратлари обод бўлишини Аллоҳдан тилаб қоламиз.

Мухаммад Ҳамроев

 

Муаллиф: Неъматулла Убайдулла

Номи: «Халқ табобати дурдоналари» (халқ табобатида тажрибадан ўтган муолажалар)

Нашриёт: «Chashma-print» нашриёти

Сана: 2013

Ҳажми:  344 бет

ISBN: 978-9943-366-58-8

Ўлчами: 60x90 1/8

Муқоваси: Қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Халқ табобати дурдоналари» (халқ табобатида тажрибадан ўтган муолажалар)
54,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: KB556
  • Вазни: 0.90кг
  • ISBN: 9789943366588
Сотилган сони: 3
Кўрилган сони: 16575
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.