Menu
Your Cart

«Араб тилидан бошланғич ўқиш китоби» (Муаллими соний асосида)

«Араб тилидан бошланғич ўқиш китоби» (Муаллими соний асосида)

«Араб тилидан бошланғич ўқиш китоби» 
(Муаллими соний асосида)

      Дунëда 5000 мингдан ортик турли-туман тиллар бор. Уларнинг айримларидан миллионлаб, юз миллионлаб одамлар фойдаланишса, баъзиларида бир неча юз кишигина гаплашишади. Барча минтақаларда кенг тарқалган ва жаҳоннинг расмий мулокот тиллари дея тан олинган тиллар 6 та. Булар инглиз, француз, испан, рус, араб ва хитой тилларидир. Буларнинг ичида араб тили 20 дан ортиқ давлатларнинг расмий тили ҳисобланади. У жуда кадимий тиллардан бўлиб, ислом дини вужудга келгач, янада кенг ҳудудларга ёйилди. Ўрта асрларда Шарқ халқларининг илмий тилига айланди. Хусусан, бизнинг ота-боболаримиз ҳам Марказий Осиёга мукаддас ислом дини кириб келгач, турк ва форс тиллари билан бир қаторда араб тилини ҳам кенг ўрганганлар. Ал-Хоразмий, Ал-Форобий, Ал-Беруний, Ибн Сино ва кўплаб комусий олимларимизнинг китоблари ўрта асрларнинг илмий тили бўлмиш араб тилида битилган. Колаверса, динимизнинг мукаддас китоби Куръони каримнинг айнан араб тилида нозил қилиниши ҳам бу тилни ўрганиш учун яна-да катта туртки берди. Сўнгги йилларда юртимизда ёш авлоднинг ҳам жисмонан хам маънан соғлом ва етук бўлиши йўлида қилинаётган ишлар орасида ислом дини тарихини чуқур ўрганиш, олий ҳадис мактабларини ташкил этиш араб тили ўкув курсларини очиш каби улуғ ишларнинг борлиги барчамизни бирдек кувонтиради. Кўлингиздаги ушбу рисола ҳам ана шундай укув курслари учун дарслик-қўлланма сифатида яратилган. Эътиборли томони шундаки, рисола машхур олим Аҳмад Ҳодий Максудийнинг "Муаллими соний" асари асосида ишлаб чиқилган. Рисолани ўкиб-ўрганиб, ундан керакли ва етарлича билим олишингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Нашрга тайёрловчи: Абдукамол Адбужалилов

Нашриёт: «Ғафур Ғулом» номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 48 бет
ISBN: 978-9943-6456-3-9
Бичими: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Араб тилидан бошланғич ўқиш китоби» (Муаллими соний асосида)
12,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3100
  • Вазни: 0.35кг
  • ISBN: 9789943645639
Сотилган сони: 19
Кўрилган сони: 10118
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.