Menu
Your Cart

«Туркистон» (Россия ва Хитой оралиғида)

«Туркистон» (Россия ва Хитой оралиғида)
йўқ

«Туркистон»
(Россия ва Хитой оралиғида. XV аср иккинчи ярмидан — XXаср сўнгига қадар)

«Туркистон, Ўрусия ва Хитой оралиғида; ХВІІІ-ХХ асрларда Ўруслар ва хитойликларнинг истилолари даврида Туркистон миллий давлатлари ва миллий мужодалалари тарихи» мавзули асар биринчи дафъа олмон тилида Амстердам шаҳрида 1971 йилда нашр этилган эди. 1975 йилда турк тилида нашр этилди. Ушбу асар Оврупо, Америка ва собиқ Совет иттифоқида кўп танқидларни кўрди. Совет иттифоқида ушбу асарга қарши ҳам кўп ёздилар. Совет коммунизм мафкураси, совет тарихшунослиги бошқа асарларимдаги фикрларимни «ҳазм қила олмагани каби, бу асарни ҳам ўзича хавфли ўлароқ кўрди. Ушбу асарни Совет иттифоқида ўқимоқ ва ўқитмоқ берилажак жазоларнинг бир сабабчиси бўлган эди.

Аллоҳга шукр ва миллатимизга раҳмат айтмоққа бурчлимиз: миллатимизнинг истиқлоли зулматни ўртадан кўтариб ташлади; руҳимизга ва фикрларимизга нур берди. Бунинг учундирки, ушбу асарни ўз тилимизда, ўзбек-туркчасида нашр этмоқ учун йўл очилди. Ушбу китоб миллатимизнинг фожиалари ва интилишларининг бир ифодасидир. Ўрусия ва болшевизм ҳамда Хитой замонининг тазйиқи остида миллатимизга ўзининг кечмишини ўргатишга имкон бўлмаган эди. Истиқлол давримизнинг (Ғарбий Туркистонда) бошланиши билан ушбу асарнинг нашр этилиши фақир ҳаётимиз янги муҳит ичига киришининг бир аломатидир. Ушбу китоб, Туркия Култур Вақфининг тарих тадқиқотлари армуғонини ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Чўлпон мукофотини қозонгандир.

Ушбу асарнинг чет мамлакатларда нашр этилганини ҳаммамиз биламиз. Асарда қўлланилган манбалар чет мамлакатларнинг илмий кутубхоналарида сақланмоқда. Ўзимизнинг (архивларимиз) ҳужжатхоналаримиз бугунга қадар илмий тадқиқотлар учун очилмади. Китобнинг нуқсонлари бўлиши табиий бир ҳолдир. Ишонаманки, Туркистоннинг бугунги мустақил давлатларидаги олимларимиз келажакда бу асардан кўра жиддийроқ, кўп манбаларни ўртага чиқармоқ йўли билан мукаммал асарлар яратабилажаклар. Агар ушбу асар, кўпгина ҳаққоний илмий танқидларни кўра билса, бунинг билан мағрурланаман. Холис танқидлар келажакда ўтмишимизни ўрганишга ва тадқиқотларнинг юксалишига ўз ҳиссасини қўшган бўлади.

Агар асарнинг ўзбек-туркча нашрига 1970 йилдан кейинги тарих ҳам илова этилса, маъқул бир иш бўлар эди. Деярли сўнгги 20 йил тарихини китобнинг ушбу нашрига илова эта билмадим. Буни илмли одамларимиздан бириси ҳозирги вақт руҳи билан, асарнинг давоми ўлароқ юзага чиқара олади. Васиқаларни ўрганиш ва ўргатишда тўғрилик йўлида бўлган тарихчиларимиз, шоир-адибларимиз, файласуфларимиз ва журналистларимиз босқинчи ҳокимиятнинг таёқларини едилар. Улар келажакда, ҳозирдан эътиборан, ўз виждони, имони ва ҳақиқат асосида фикр юритмакка имкон топа олдилар. Зулмдан эркинликка ўтиш даврида бир неча қийинчиликларни кўра оламиз. Лекин бундан қўрқмаслигимиз керак. Ушбу асар, ўқув юртларимизда, токи бошқа бир мукаммал асар ёзилгунига қадар, бир ўқув қуроли вазифасини бажарувчи бўлса, китоб ўз бурчини ўтаган бўлади. Агар ушбу китоб Туркистоннинг ҳамма шева ва тилларида нашр этилса, фойдали бўлар эди. Билмадим, бошимизга юкланган «маҳаллийчилик» (локализм) нинг қолдирган таъсири бунинг амалга оширилишига имкон берадими?

Шон - шарафлар миллатимизникидир.

Абадий ҳурмат билан

Боймирза ҲАЙИТ, фалсафа доктори, Кёлн шаҳри,

Олмония.

1992 йил, апрел 


Ўзбекча нашр учун кириш сўзи:
Др. Боймирза Ҳайит

Таржимон ва сўнгсўз: Бахтиёр Исабек-Ўрдабекли

Нашриёт: «Янги аср авлоди»

Сана: 2023 йил

Ҳажми: 528 бет

ИСБН: 978-9943-9083-4-5

Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Туркистон» (Россия ва Хитой оралиғида)
67,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4611
  • Вазни: 0.51кг
  • ISBN: 9789943908345
Сотилган сони: 13
Кўрилган сони: 986
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.