Menu
Your Cart

«Тузуклар» (Ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида)

«Тузуклар» (Ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида)
йўқ

«Тузуклар»
(Ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида)

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, машҳурлиги ва нашр этилиш кўламига кўра Соҳибқирон Амир Темурнинг «Тузуклар» асари инсон қўли билан яратилган асарлар ичида энг аввалги ўринлардан бирини эгаллайди. Анъанавий Ислом динининг тинчликни мустаҳкамлаш, мурувватли, сахий, инсонпарвар ва олийжаноб бўлиш, Ватанни севиш каби тамойилларини тарғиб қилиш билан бирга, мазкур асарда давлат бошқаруви, ташқи ва ички сиёсат, ҳарбий санъат каби мавзуларга ҳам кенг ўрин берилган.


Бинобарин, шавкатли тарихимиз билан қизиқувчи ҳар бир инсон, катта ҳаёт остонасида турган ҳар бир ёш, бўлажак раҳбар ходимлар, дипломатлар, ҳарбийлар учун асар бирдек манфаат келтиради, деган умидда ушбу тўплам чоп этилмоқда.


Тўпламга «Тузуклар» асарининг А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов томонидан форс тилидан амалга оширилган ўзбекча, У.Деви форсча қўлёзмадан ўгирган инглизча, Л.Лангле форс тилидан амалга оширган французча ва Н.Остроумов француз тилидаги матнга асосланиб амалга оширган русча тарихий таржималарнинг матнлари киритилди. Ушбу таркибда «Тузуклар» асари биринчи марта нашр этилмоқда.



Нашрга тайёрловчи:
Ш.Миноваров
Нашриёт: «Зилол Булоқ Нашриёти»
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 544 бет
ISBN: 978-9943-4630-6-6
Ўлчами: 60×84 1/16‎
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тузуклар» (Ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида)
66,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4435
  • Вазни: 0.70кг
  • ISBN: 9789943463066
Сотилган сони: 11
Кўрилган сони: 1893
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.