Menu
Your Cart

«Оила ва шаръий никоҳ одоблари»

«Оила ва шаръий никоҳ одоблари»

«Оила ва шаръий никоҳ одоблари»
Муаллиф ушбу китобда исломий оила рукнидаги уйланиш одоблари, никоҳ маросими, эр-талоқ, идда хотинларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, масалалари, фарзанд тарбияси каби жиддий оилавий мавзуларни атрофлича баён қилган. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


Муаллиф: 
Салоҳиддин Муҳиддин
Нашриёт: «Matbaachi»
Ҳажми: 144 бет
Сана: 2023 йил
Бичими: 84×108 1/32
ИСБН: 978-9943-9317-0-1
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 20 декабрдаги 03-07/7808-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди


(Сўзбоши ўрнида)

Динимиз барча соҳаларда инсонларни эзгулик йўлига бошлайди. Аллоҳ таолонинг буйруқ ва тақиқларида одамлар учун катта фойда мужассам. Шу исломий кўрсатмаларга амал қилганлар саодатга эришадилар. Инсоният тарихининг барча замонларида мавжуд жамиятнинг асосини оилавий турмуш тарзи ташкил қилган. Эр-хотиннинг жуфт бўлиб ҳаёт кечириши Одам наслининг давом этиши учун зарур бўлган шартдир. Тарихда оилавий ҳаёт, эр-хотинлик муносабатлари учун турли-турли мезонлар ишлаб чикилган. Ислом дини ўртага қўйган мезонлар эса бевосита Аллоҳ таолонинг Китоби ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига асосланади. Исломий оила фаровонликка юз тутади. Шаръий никох асосига қурилган оилада тинчлик-хотиржамлик бўлади. Албатта, оила бундай гўзал сифатларга эга бўлиши учун энг аввало оила бошлиқлари, бўлажак келин-куёвлар, ота-она, қайнота-кайнона ҳамда болалар ўзларининг масъулиятни, одобларни яхши билишлари лозим. Шу маънода Салоҳиддин Муҳиддин домла (Аллоҳ у кишини раҳматига олган бўлсин) қаламларига мансуб ушбу “Оила ва шаръий никоҳ одоблари” номли рисола бугунги кунимиз учун ниҳоятда муҳимдир. Муаллиф муқаддимада китобни ёзишдан асосий мақсади “халқимиз бошидан кечирган динсизлик сиёсати натижасида унутилган оила ҳақидаги диний таълимотларни яна бир бор халқимизга қайтариш”, “табаррук аждодларимизнинг бебаҳо ўгитларидан кўпчиликни баҳраманд қилиш” бўлганини айтиб ўтади. Муаллиф шу эзгу мақсад йўлидан бориб, исломий оила рукнлари, уйланиш одоблари, никоҳ маросими, эр-хотинларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, ажрашиш, бола тарбияси ва бошқа жиддий оилавий масалалар юзасидан фикрларини баён қилади. Ҳар доим ҳар қандай жамиятда оилавий мажоролар, эр-хотин ўртасидаги нохушликлар кўп бўлган. Уларнинг ислоҳи муҳим саналган. Ушбу китобда келтирилган бир ҳадиси шарифда: “Мўмин киши мўмина аёлини бошқа хулқларидан рози бўлиб, фақат битта хулқи ёқмай қолса, уни дарров ўзидан узоқлаштирмайди”, деган маънодаги фикрлар айтилади. Демак, нохуш ҳолатларни ислоҳ қилишда динимиз томонларни сабр-тоқатли, ўзаро ширинсўз ва кечиримли бўлишга чақиради. Китобда қаламга олинган ҳар бир мавзуни ёритишда муаллиф шу зайлда оят ва ҳадислардан далиллар келтиради. Умуман, соғлом оилавий муҳит қадрқийматини, тинч, фаровон ва саодатли оила асосларини билиб олишни истаганлар учун ушбу рисола дастуруламал бўлиши мумкин.

Мундарижа


САОДАТЛИ ОИЛА АСОСИ (Б.Каримов)

МУҚАДДИМА
УЙЛАНИШНИНГ ҲИКМАТИ

УЙЛАНИШНИНГ ШАРЪИЙ ҲУКМИ
УЙЛАНИШ ОЛДИДАН БЎЛАДИГАН ИШЛАР НИКОҲ МАРОСИМИ
УЙЛАНИШ МУМКИН БЎЛМАГАН АЁЛЛАР
НИКОҲДАГИ ТЕНГЛИК
ЭР-ХОТИННИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ЭР-ХОТИН ЁКИ УЛАРДАН БИТТАСИ

ИСЛОМНИ КАБУЛ КИЛИШИ

ОИЛАНИ ИСЛОХ КИЛИШ ЙЎЛЛАРИ

ЭР-ХОТИНЛИКНИНГ ТУГАТИЛИШИ

ТАЛОҚ ИЛА АЖРАЛИШ

ШАРИАТ КЎРСАТМАЛАРИГА МУВОФИК ВА УНГА ХИЛОФ БЎЛГАН ТАЛОҚ
ТАЛОҚ КИЛИШ КИМНИНГ ҲАҚҚИ
ТАЛОҚНИНГ АДАДИ

ЭР “ХОТИНИМГА ЯҚИНЛАШМАЙМАН”, ДЕБ ҚАСАМ ИЧИШИ (ийло)

ИДДАНИНГ ТУРЛАРИ

ИДДА БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҲУКМЛАР

БОЛАЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, КЎЧАГА ТАШЛАБ КЕТИЛГАН ГЎДАК ҲУКМИ

БОЛАНИ ЭМИЗГАНИ ВА ТАРБИЯ ҚИЛГАНИ УЧУН БЕРИЛАДИГАН ХАҚ

БОЛАЛАР ВА ҚАРИНДОШЛАР НАФАҚАСИ

ХОТИНГА БЕРИЛАДИГАН НАФАКА БИЛАН ҚАРИНДОШГА БЕРИЛАДИГАН НАФАҚАНИНГ ФАРҚИ

БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН БОЛАЛАР ВА УЛАР КАБИЛАРНИНГ МАБЛАҒЛАРИНИ САҚЛАШ (ҳижр)

БОЛАНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ОТАНИНГ БОЛАЛАРИДАГИ МАСЪУЛИЯТЛАРИДАН

БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН КИШИ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Оила ва шаръий никоҳ одоблари»
30,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4158
  • Вазни: 0.25кг
  • ISBN: 9789943931701
Сотилган сони: 6
Кўрилган сони: 8078
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.