Menu
Your Cart

«Ўнта негр боласи»

«Ўнта негр боласи»
йўқ

‎«Ўнта негр боласи»

     Агата Кристи номини алоҳида таништиришга ҳожат йўқ . Адабиёт аҳли томонидан ҳақли равишда ‎детектив жанрининг етакчиларидан бири сифатида тан олинган. Унинг мазкур асарида ҳам ‎китобхон сирли ва қизиқарли оламга саёҳат қилиши муқаррар. Муаллифнинг ўзи айнан шу ‎асарини энг яхшиси дея эьтироф этгани ҳам бежиз эмас. ‎
‎      Ушбу асарда бир-бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват оролдаги уйга ‎келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чақирди ? Яхши детектив ‎ихлосмандларининг юраги дарров шув етиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш ‎орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта сирли уй ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра ‎уйга келган ўнта мутлақо нотаниш, бир-бирига ўхшамаган ўнта одам. Бу ерда уларни қулай шарт-‎шароитлар , мазали таом ва шинам ётоқхоналар кутиб турибди. Лекин хавас қилгудек ‎меҳмондўстлик тез орада саробга айланиб, меҳмонлар савдойи қотил қурган тузоққа тушиб ‎қолгани маьлум бўлади. Улар оролнинг тошлоқ заминига қадам қўйган захоти тузоқ ёпилган. ‎Оролдан қочишнинг иложи йўқ. Барчани шубҳа гумон чулғаб олган. Чеҳраларда ажал сояси. ‎Қўрқув ва дахшат. Фақатгина болалар саноқ шеьри ва митти негр болалари тугаши билан бу ‎дахшатли ўйинга ҳам хотима ясалади. Бироқ нега ?‎
‎    Уларни бирин-кетин енг ғайриоддий йўллар билан ўлдириш кимга керак? Нима учун содир ‎бўлаётган воқеаларнинг бари қувноқ болалар шеьри билан чамбарчас боғлиқ? Наҳотки бу ‎жумбоқнинг ечими топилмаса, наҳотки ҳаммаси ўлимга маҳкум бўлса? Лекин нима учун? Улар ‎ростдан ҳам айбдорми?‎

Рус тилидан Ҳасанбой ТЕШАБОЕВ таржимаси

Муаллиф: Агата Кристи
Номи: «Ўнта негр боласи»
Нашриёт: «Янги аср авлоди» нашриёт-матбааси
Сана: 2016 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-27-189-0‎
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: юмшоқ

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ўнта негр боласи»
1,100 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 313
  • Вазни: 0.17кг
  • ISBN: 9789943271890
Сотилган сони: 12
Кўрилган сони: 25018
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.