Menu
Your Cart

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар»

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар»
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар»
-27 %
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар»
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар»

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар»


Муқаддима

Роббимизга Ўзи суйгани, рози бўладигани қадар беҳисоб ҳамдлар бўлсин. Жаноби ҳақ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли байтлари, саҳобалари ва Қиёмат кунигача у зотга яхшилик билан эргашган инсонларга салавот ва саломлар бўлсин.

Ҳамду сано ва салавотдан сўнг асар ҳақида бир оғиз сўз: бу тўпламга бахт-саодат ва унинг асослари эшиги бўлган Қуръони Карим ҳақидаги, бандаларни ҳаққа бошлаш учун ҳидоят маёғи бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳақидаги фойдали маълумотлар, у зотнинг тўлин ой мисол саҳобаларининг сийратидан сўзловчи ривоятлар, илмдан бохабар инсонлар, олимлар, аслзода қозилар, тақводор, солиҳ зотлар тўғрисидаги ажойиб воқеалар, зукко, ўқимишли, очиқкўнгил, сахий инсонлар ҳақидаги қизиқарли ҳикоялар танлаб олинди.

Бу тўпламни ўз ихтиёри билан шаръий илмларни ўрганишга киришган, «Аллоҳ шундай деди, Расули шундай деди», дейиш билан чин дилдан машғул бўладиган иймонли ниҳоллар ва ўсиб келаётган ёшлар учун ёздим. Юқорида зикри келган тоифадаги инсонлар, уларнинг ҳолатлари, илм олиш услублари ёшларнинг мақсадларига муносиб бўлсин дея, қуйидаги матнларни танлаб олдим. Улардан фақат ҳаққимга дуо қилишларини, Аллоҳ таолодан уларнинг дуоларини ижобат этишини умид қиламан.

Танлаб олган маълумотларимда қуйидаги услубларни қўлладим:

1. Келтирадиган маълумотларимнинг катта қисми илм, унинг фазилати, шарафи, илм ўрганиш, дарс бериш, илм тарқатиш, уни ёйиш, илм йўлидаги қийинчиликлар ва машаққатларга сабр қилиш, ўсиб келаётган ёшларни илмга муҳаббатли қилиш, уларда илмга рағбат уйғотиш кабиларга алоқадор нарсалар ҳисобланади. Бу асарларда илм ўрганиб, уни пухта эгаллаётган, умматнинг катта олимлари бўлишни ўйлаётган, илм шарафига дахлдор бўлишга, илм унвони билан ажралиб туришга, илм аҳли ва илм эгаларидан бўлишга интилаётган инсон бирор машаққатга дуч келса, Аллоҳ унинг ёрдамчиси бўлиши уқтирилади.

2. Мен танлаб олган маълумотлар бошқа бир жиҳатни ҳам ўзида мужассам этган. Улар – солиҳ инсонларнинг ҳикматли сўзлари, улар тўғрисидаги ҳикоялар, уларнинг дуосини Аллоҳ таоло қандай ижобат қилгани, Роббиларига ихлослари сабаб одатий ҳолатни ўзгартириб бўлса-да, Аллоҳ таоло уларни мукаррам қилиб қўйгани ҳақидаги қиссалардир.

Шубҳасиз, солиҳ инсонлар тўғрисидаги ҳикоялар Аллоҳнинг қўшинларидан биридир. Солиҳ инсонлар эсга олинган пайтда Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлади, қалбнинг қаттиқлиги йўқолади, руҳ таскин топади, нафс роҳатланади, юраклар юмшайди. Мазкур ибратли воқеа-ҳодисаларнинг катта қисмидан хабардор бўлмаган толиби илмда хайр йўқ. Буларни билган талаба эса ўтган уламоларни чин қалбдан яхши кўради. Шу сабаб Қиёматда улар билан бирга жам бўлади, чунки «Инсон ўзи суйганлари билан бирга бўлади».

3. Ҳар бир гапни ўз муаллифига нисбат беришни лозим деб топдим. Чунки «Ҳар бир гапни уни айтган инсонга нисбатлаш илмнинг баракасидан ҳисобланади». Китобимнинг манбаси муаллифи сингари аҳли илмлар наздида ишончга сазовор манба бўлишини хоҳладим.

4. Кимдан нақл қилсам, шундайлигича келтирдим, фақат жуда узун маълумот бўлса, қисқартирдим. Зарурат тақозо қилган ўринлардагина хабардан олдин қисқа сўзлар билан кириш қилдим. Қиссани биринчи марта ўқиганда ҳам ўқувчи осон тушуниши учун матн асносида сўзловчи ва тингловчининг исмларини кўпинча очиқ-ойдин айтишни лозим топдим.

Китобда баъзи маълумотлар шарҳланди. Ўқувчиларнинг ҳолатига риоя қилиб, танлаб олинган нақлларга айрим шарҳларни қўшдим.

Мана шу гулдастани такрор-такрор ўқиш ортидан икки ишни амалга оширишни умид қиламан:

Биринчиси: Барча ўқувчилар, хусусан, ёш китобхонлар қалбига ушбу матнларнинг ниҳол янглиғ маъноларини экиш. Чунки ёш болаларнинг қалби Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтганидек, «Соф, нафис гавҳарга ўхшайди». Яъни ҳар қандай таъсир ва таъсир ўтказувчини ўзига қабул қилаверади. Унга бугун нима эксангиз, эртага ўша ҳосилни оласиз.

Иккинчиси: Ўқувчининг тили ва қаламини тўғрилаш. Чунки ҳозирги пайтда биз ёзувчиларимизнинг қаламидаги тўғри ва кучли услубларни йўқотиб бўлдик. Уларнинг қаламига хос услуб ўрнини матбуот ва радио услублари, давра суҳбатлари тили, қисса-роман ёзиш йўналиши эгаллаб олди. Ҳаттоки сиз олий илмий унвонларга эга бўлган инсонларнинг мақолаларини ўқиб, уларда илмий услуб асарини ҳам, арабча фасоҳат шукуҳини ҳам сезмайсиз. Оқибатда газета ёки журнал ўқияпманми, деб ўйлаб қоласиз.

Ёш китобхон юксак балоғатли ва мўъжаз сўзлардан тузилган матнларни, аввалги олимларимизга хос услубда ёзилган китобларни ўқишга одатланса эди. У китобларда сўзамоллик, ошкоралик, жиддийлик ва ҳақиқий маъно-мазмун бор.

Қанийди, ёш китобхон айнан мана шу услубларни ўрганса, уларни такрорласа, бу услубларнинг янги жиҳатларини намоён қилиб, қайта тикласа. Шундагина нолиб юрган нарсаларимиздан халос бўлишимиз мумкин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина тавфиқ эгасидир. Ўзи хоҳлаган бандасига туҳфалар беради, ҳадяларни тортиқ қилади.

Аллоҳим, бизни, ота-оналаримизни, устозларимизни, аҳли-оиламизни, Қиёматгача туғилажак зурриётларимизни мағфират қил. Зеро, Сен дуоларни эшитувчи Зотсан. Ҳабибимиз, шафоатгўйимизга Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин. Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.


Мадинаи Мунаввара
Шайх Муҳаммад Аввома 
05.04.1406
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Аввома
Нашриёт: «Hilol» нашриёти-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 224 бет‎
ISBN:‎ 978-9910-731-22-8
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 18 июлдаги 03-07/5853-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.


Мундарижа


1-қисм

Муқаддима

Соғлом ақл эгаларининг сифатлари,

дуолари ва мукофотлари

Раҳмоннинг бандалари

сифатлари, мукофотлари

Илм олувчи ва таълим

берувчининг фазилати

Дўст-улфатнинг таъсири

Илм йўлида сафар қилиш

Илм ва илмсизликнинг натижаси

Буюк олимлар ҳаётидан лавҳалар

Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг

сийратларидан лавҳалар

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг

чақалоқларга меҳр-шафқати

Буюк олим ва имомлар

сийратидан лавҳалар

Олимларга яқин юришнинг самараси

Амирлар ва олимлар ҳаётида

рўй берган воқеалардан

Илм йўлида сабр қилиш ҳақидаги воқеалар

Илм йўлида сабр қилишга оид хабарлар

Илм олиш йўлида сабр

қилишга оид хабарлар

Илм йўлида лаззатларни тарк этиш

Сермазмун ҳикмат ва кўрсатмалар

Солиҳлар ҳаётидан ажойиб воқеалар

Обид, авлиё зотлар ҳақидаги хабарлар

Насиҳатлар

Жўмард – сахий кишилар

ҳақидаги ҳикоялар


2-қисм

Оталарнинг болалари ҳаққига қилган

дуолари ва уларга васият – кўрсатмалари

Аллоҳ азза ва жалланинг яккаю

ягона эканига далиллар

Оталарнинг болалаларга насиҳатлари

Одамлардан илм қандай тортиб олинади?

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

сермазмун насиҳатларидан

Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши

кўрганларга бериладиган савоб

Жаноби ҳақ Расулуллоҳ соллаллоҳу

алайҳи васалламнинг баракалари

Холид ибн Валид розияллоҳу

анҳунинг Исломга кириши

Икки кичик мужоҳид саҳоба

Саҳобалар сийратидан

Салафи солиҳлар сийратидан

Донишманд инсонларнинг

насиҳатларидан

Дуо ва муножот

Сахийлар ҳақидаги ҳикоялар


3-қисм

Қуръоний кўрсатмалар

Набий соллаллоҳу алайҳи

васалламнинг кўрсатмалари

Суннатда келган сермазмун дуолар

Саҳобалар розияллоҳу

анҳумнинг сийратлари

Илм ва уламоларга доир воқеалар

Зеҳни ўткир мусулмон олимлар

Муҳаддисларнинг шарафли даражалари

Буюклар ахлоқи

Фаросату заковатда тенги

йўқ инсонлар ҳикояси
Энг сара насиҳатлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар»
43,000 сўм
59,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: C4502
  • Вазни: 0.28кг
  • ISBN: 9789910731228
Сотилган сони: 55
Кўрилган сони: 4145
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.