Menu
Your Cart

«Сунани Термизий таржимаси 1-жуз»

«Сунани Термизий таржимаси 1-жуз»
«Сунани Термизий таржимаси 1-жуз»
«Сунани Термизий таржимаси 1-жуз»
«Сунани Термизий таржимаси 1-жуз»

«Сунани Термизий таржимаси 1-жуз»


Муаллиф: Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизий
Таржимон, шарҳ ва изоҳлар муаллифи: Мирзо Кенжабек
Нашриёт: «Qamar-media» нашриёти
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 528 бет
ISBN: 978-9943-8552-2-9
Бичими: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йил 9 мартдаги 1553-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

«Ушбу китобни тасниф қилганимдан кейин уни Ҳижоз, Ироқ ва Хуросон уламоларига тақдим этдим. Улар розилик билдириб, қабул қилдилар. Кимнинг уйида бу китобдан бор бўлса, ўша хонадонда ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) гапираётгандек бўладилар».

Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизий


Улуғ устоз Имом Бухорий ўз шогирди Имом Термизийни алқаб, айтдилар:

«(Эй Абу Ийсо Термизий!) Сен мендан баҳраманд бўлганингдан ҳам кўра мен сендан кўпроқ баҳраманд бўлдим» («Ал-Мирқот»).


Бир устозим айтдилар: «Муҳаммад ибн Исмоъийл ал-Бухорий вафот этганларида Хуросонда эдим. У кишининг ортидан илм, ҳифз, вараъ ва зухд бобида Абу Ийсо Термизийдек бошқа бир зот қолмади. Термизий йиғлайверганларидан кўзларидан жудо бўлиб қолдилар ва бир неча йил аъмо (кўрмас) ҳолатда яшадилар».

Ал-Ҳоким Абу Аҳмад


«Менинг учун Имом Термизийнинг китоби Имом Бухорий ва Имом Муслим китобларидан кўра фойдалироқ. Чунки уларнинг китобларидан фақат теран илмли мутахассис олимларгина истифода этади. Термизийдан эса ҳар ким фойдаланиши мумкин».

Шайхул-Ислом Абу Исмоъийл ал-Ансорий


Машойихлар: «Бу китоб қайси уйда бўлса, ўша уйга муҳтожлик ва қашшоқлик кирмайди», дебдурлар.

«Саҳиҳи Термизий» танланган ҳадислар китобидан


«(Абу Ийсо Муҳаммад ат-Термизий) ҳадис илмида кўпгина асарлар тақдим этди. Унинг ушбу «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» китоби бу асарлар орасида фойдаси энг кўп, тартиби энг ихчам, такрори энг оз китобдир. Унда бошқа ҳадис китобларида учрамайдиган хусусиятлар бор:

— мазҳаблар ва истидлол (далил келтириш ва гувоҳлик) жиҳатлари эътиборга олинган;

— саҳиҳ, ҳасан ва ғариб деб ҳадис турлари аниқ белгиланган;

— жарҳ ва таъдилга (нуқсон ва таққос жиҳатлари, ровийнинг қиёфаси, бирор сифати, айби ёки фазилати, ишончли ёки ишончсиз экани ҳақидаги фикрларга) ўрин ажратилган;

— китоб охирида иллатларга доир махсус бир боб илова қилинган.

Хуллас, бу китобда улкан фойдалар жамлангандир. Китобни мутолаа қилган кишилар бунга тан берадилар».

Аллома Тошкўпрулузода


Улуғ муҳаддис Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» («Ал- жомиъ ас-саҳиҳ») асари янги нашри Миср/ Қоҳира нусхасига асосланди, Байрут, Риёз нусхалари билан қиёсланди. Боблар ва ҳадис рақамлари арабий аслиятга мослаб чиқилди. Асар Ҳанафий фиқҳи асосида диёримиз китобхонлари манфаатларига мос зарур илмий шарҳ ва изоҳлар билан тақдим этилмоқда.


Азиз китобхонлар таржимадаги камчилик ва нуқсонларни афв қалами ила ислоҳ айлаб, холис фикр-мулоҳазаларини билдирадилар ва эзгу дуоларда бўладилар, деб умид қиламиз. 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Сунани Термизий таржимаси 1-жуз»
96,000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4599
  • Вазни: 0.90кг
  • ISBN: 9789943855229
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 424
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.