«Умра китобчаси» (дуо суратлари билан)
КИРИШ
Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм. Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, аҳли байтига ҳамда барча саҳобаларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин! Сиз қўлингизга олган ушбу китобчада муборак Умра ибодатининг арконлари ҳақида сўз юритилади. Биз бу сўзимизда имкон қадар умра ибодатининг фарзлари, вожиблари ва суннатларини оддий ва равон услубда баён қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ тажриба шуни кўрсатмоқдаки, шариат кўрсатмалари баён этилаётганда оддий одамларнинг дунёқараши, фикрлаш тарзи, албатта эътиборга олиниши лозим. Акс ҳолда, оддий зиёратчилар орасида турли тортишувлар, тушунмовчиликлар пайдо бўлади. Бугунги кунда минглаб ватандошларимиз муборак умра зиёратига бориб келмоқдалар. Шундай экан, бу ибодатни шариатимиз кўрсатмалари асосида бажариш ва тўла-тўкис адо этиш, ниятни холис қилиш, зиёратчи қандай улуғ ва муқаддас жойга бораётганини теран ҳис этиш лозим бўлади. Аллоҳ таоло муяссар этган бу улуғ имкониятдан оқилона фойдаланиб қолиш кераклигини асло унутмаслик керак. Ушбу китобда умра зиёратини қисқа тушунарли батафсил баён қилдик. Шу боис мазкур китобимизда умра зиёрати билан боғлиқ кўп жиҳатларга тўхталишга ҳаракат қилдик. Китобни тасниф этиш чоғида, асосан, тажрибага суяниб иш юритдик. Мақсадимиз шуки, зиёратга бораётган кишилар ҳали у жойларга етиб бормасдан муайян тасаввурга эга бўлсинлар, ўзининг қандай улуғ неъматларга мушарраф бўлаётганини тасаввур этсинлар. Аллоҳ таоло ниятларимизни холис, сафарларимизни хайрли қилсин!
Нашрга тайёрловчи: Собиржон Сайфуллоҳ
Нашриёт: «Shoshnashr»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 112 бет
ISBN: 978-9943-6737-1-7
Ўлчами: 60х84 1/16
Муқоваси: юмшоқ
- Stock: Мавжуд
- Код: 4314
- Вазни: 0.08кг
- ISBN: 9789943673717