Menu
Your Cart

«Умра китобчаси» (дуо суратлари билан)

«Умра китобчаси» (дуо суратлари билан)
йўқ

«Умра китобчаси» (дуо суратлари билан)

  КИРИШ

Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм. Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, аҳли байтига ҳамда барча саҳобаларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин! Сиз қўлингизга олган ушбу китобчада муборак Умра ибодатининг арконлари ҳақида сўз юритилади. Биз бу сўзимизда имкон қадар умра ибодатининг фарзлари, вожиблари ва суннатларини оддий ва равон услубда баён қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ тажриба шуни кўрсатмоқдаки, шариат кўрсатмалари баён этилаётганда оддий одамларнинг дунёқараши, фикрлаш тарзи, албатта эътиборга олиниши лозим. Акс ҳолда, оддий зиёратчилар орасида турли тортишувлар, тушунмовчиликлар пайдо бўлади. Бугунги кунда минглаб ватандошларимиз муборак умра зиёратига бориб келмоқдалар. Шундай экан, бу ибодатни шариатимиз кўрсатмалари асосида бажариш ва тўла-тўкис адо этиш, ниятни холис қилиш, зиёратчи қандай улуғ ва муқаддас жойга бораётганини теран ҳис этиш лозим бўлади. Аллоҳ таоло муяссар этган бу улуғ имкониятдан оқилона фойдаланиб қолиш кераклигини асло унутмаслик керак. Ушбу китобда умра зиёратини қисқа тушунарли батафсил баён қилдик. Шу боис мазкур китобимизда умра зиёрати билан боғлиқ кўп жиҳатларга тўхталишга ҳаракат қилдик. Китобни тасниф этиш чоғида, асосан, тажрибага суяниб иш юритдик. Мақсадимиз шуки, зиёратга бораётган кишилар ҳали у жойларга етиб бормасдан муайян тасаввурга эга бўлсинлар, ўзининг қандай улуғ неъматларга мушарраф бўлаётганини тасаввур этсинлар. Аллоҳ таоло ниятларимизни холис, сафарларимизни хайрли қилсин!

Мусанниф

Нашрга тайёрловчи: Собиржон Сайфуллоҳ
Нашриёт: «Shoshnashr»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 112 бет
ISBN: 978-9943-6737-1-7
Ўлчами: 60х84 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 06.02.2023 йилдаги № 03-07/681 сонли хулосаси асосида тайёрланди.

КИРИШ
УМРА ҚАНДАЙ ИБОДАТ
УМРАНИНГ ҲАЖДАН ФАРҚЛАРИ
УМРАНИНГ РУКНЛАРИ
САЪЙНИНГ ВОЖИБЛАРИ
САЪЙНИНГ СУННАТЛАРИ
ЭҲРОМ
ЭҲРОМДА МАН ҚИЛИНГАН АМАЛ
МАККАИ МУКАРРАМА
КАЪБАТУЛЛОҲНИ ТАВОФ ҚИЛИШ
ТАВОФНИНГ СУННАТЛАРИ
ТАВОФНИНГ ВОЖИБЛАРИ
МАҚОМИ ИБРОҲИМ
ЗАМЗАМ
САФО ВА МАРВАДА САЪЙ ҚИЛИШ
СОЧ ОЛДИРИШ
МАДИНАИ МУНАВВАРА
МАСЖИДУН НАБАВИЙНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИ
УҲУДНИНГ ФАЗИЛАТИ
ҚУБО МАСЖИДИ
ИККИ ҚИБЛАЛИ МАСЖИД
БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ
МАДИНАНИНГ ТАРИХИЙ ҚУДУҚЛАР
МАДИНАНИНГ ТАРИХИЙ МАСЖИДЛАРИ
МАДИНАИ МУНАВВАРАДАН ҚАЙТИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
МАСЖИД НАБАВИЙ ВА МАСЖИДУЛ-ҲАРОМДА ЖАНОЗА
НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
МАДИНАИ МУНАВВАРА ХУРМОСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
МАДИНАИ МУНАВВАРАДАН ҚАЙТИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН ЖОЙЛАР

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Умра китобчаси» (дуо суратлари билан)
11,000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 4314
  • Вазни: 0.08кг
  • ISBN: 9789943673717
Сотилган сони: 161
Кўрилган сони: 7441
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.